Теша Зоҳидов (1906-1981)
Ўрта Осиё университетини тугатган (1931). Шу университет ректори (1932, 1941, 1950-51). Ўзбекистон Фанлар академияси Зоология ва паразитология институти директори (1946-50), Ўзбекистон Фанлар академияси президенти (1952-56). Асосий ишлари умуртқали ҳайвонларни ўрганишга, зоология фанини тарғибот қилишга бағишланган. Қизилқум умуртқали ҳайвонларининг фаунистик таркиби ва экологиясини ўрганган. «Зоология энциклопедияси» (1—4-жилдлар, Т., 1957—79) асари учун Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати унвонига сазовор бўлган (1971).Теша Зоҳидов (1906-1981)
DO`STLARGA ULASHING:
Зоҳидов Теша Зоҳидович (1906.10.5, Қўқон — 1981.22.8, Тошкент) — Ўзбекистонда зоология фани ташкилотчиларидан бири, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (1952), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1947), биология фанлари доктори (1948), профессор (1949).
Теша Зоҳидов (1906-1981)