Тефтел шўрва (димлама) тайёрлаш — рецепти, тавсиялар, босқичлари + расм
Бир қарашда, тефтел ва фрикаделкалар бир ҳилдек туюлади, лекин уларнинг фарқи бор. Фрикаделкаларга албатта янги нон, кўкатлар, зираворлар қўшлади ва уларни сувда ёки булёнда қайнатилади. Тефтел гўштли қиймасига эса туҳум, пиёз, сабзавотлар қўшилади ва тефтеллар дастлаб қовурилади хам. Қуйидаги рецептда гуручли тефтел шўрва тайёрлаш усули батафсил кўриб чиқилади.
ТЕФТЕЛ ШЎРВА ТАЙЁРЛАШ РЕЦЕПТИ
Тайёрлаш вақти: 1 соат | Портсиялар сони: 5
КЕРАКЛИ МАСАЛЛИҚЛАР
Тефтел учун:
300 г мол гўштидан қийма;
1 та ўртача пиёз;
1 та туҳум;
1/3 стакан гуруч;
Тефтелларни белаб олиш учун ун;
Таъбга кўра туз, қалампир, мурч, қуритилган кўкатлар.
Шўрваси учун:
Ўртача катталикдаги сабзи – 1 та;
Йирикроқ картошка – 1 та;
Булғор қалампири – 1 та;
Ўртача катталикдаги пиёз – 1 та;
Помидор – 1 та;
Ўсимлик мойи;
Кўкатлар, 1-2 дона саримсоқ.
ТЕФТЕЛ СХЎРВА ТАЙЙOРЛАНИСХИ
Дастлаб сабзавотларнинг пўстлўгини арчиб олиш керак, шунда фақат уларни тўғраш қолади. Бирдан оловга таомнинг шўрваси учун 1,5-2 литр сув хам қўйиш керак, бошқа босқичларни бажаргунча у қайнаб туради.
Қийма, майда қилиб тўғралган пиёз, 1 та туҳум ва ювилган гуруч аралаштирилади. Қийманинг тузи ростланади ва таъбга қараб қалампир қўшилади. Қийма яҳшилаб аралаштирилгач, улардан намланган қўллар билан ёнғоқдан бироз катта ўлчамдаги тефтеллар ясалади, сўнг барчаси унга белаб олинади.
Тефтеллар ўсимлик мойида бир неча томонидан қизартириб қовуриб олинади. Сўнг улар ёғдан олиниб, қайнаб турган сувга туширилади.
Тефтелдан қолган ёғга кичик кубик қилиб тўғралган пиёз ва эзилган саримсоқ солиниб, тилларанг тусга киргунча қовурилади. Сўнг сабзи калта, бироз йўғонроқ сомонча шаклида тўғралади, озроқ юмшагунича пиёзга қўшиб қовурилади. Кетидан тўртбурчак қилиб тўғралган булғор қалампири солинади, у хам қовуриш учун бошқа сабзавотлар солинган товага туширилади.
Нихоят сабзавотларга майда қилиб тўғралган помидор ёки бир ош қошиқ томат пастаси солинади. Яна 3 дақиқа қовуриб олинади. Шўрванинг қовурдоғи тайёр.
Картошка ўртача катталикдаги кубик шаклида тўғралади, сувга тефтелдан солинганидан кейин 10 дақиқа ўтиб қозонга ташланади.
5 дақиқадан кейин шўрвага қовурилган сабзавотлар солинади. Тузи ростланади, таъбга кўра қалампир қўшилади. Қозоннинг қопқоғи ёпилади, 5 дақиқа қайнагач, олов жуда паст қилинади ва яна камида ярим соат қайнатилади.
Мазкур шўрва жуда тўйимли таомдир. Дастурҳонга сметана ёки сузма ва кўкатлар билан тортиқ қилиади. Ёқимли иштаха!
Пазандалик, Таомлар
босқичлари + расм, тавсиялар, Тефтел шўрва (димлама) тайёрлаш — рецепти