Тез вазн ташлашга имкон берувчи Зумба ҳақида маълумотлар

Тез вазн ташлашга имкон берувчи Зумба ҳақида маълумотлар

Тез вазн ташлашга имкон берувчи Зумба ҳақида маълумотлар

Тез вазн ташлашга имкон берувчи Зумба ҳақида маълумотлар

Тан олиш керакки фитнесс машғулотлари ҳам, тренажор машқлари ҳам бизни жуда толиқтиради. Вазият шунчалар оғир ҳолатга етиб келадики, барчасига қўл силташни истайсиз. Аммо спорт машғулотларини қизиқарли юмишга айлантириш ҳам имконсиз иш эмас.

Бунинг ажойиб чораси – Зумба саналади!
Зумбанинг пайда бўлганига деярли ҳеч қанча бўлгани йўқ, лекин у дархол дунё бўйлаб, барча қитъа ва мамлакатларда жуда кенг ёйилди. Бу анъанавий фитнеснинг ўрнига қўллаш мумкин бўлган тетик ва шиддатли йўналишдир.

d182d0b5d0b7 d0b2d0b0d0b7d0bd d182d0b0d188d0bbd0b0d188d0b3d0b0 d0b8d0bcd0bad0bed0bd d0b1d0b5d180d183d0b2d187d0b8 d0b7d183d0bcd0b1d0b0 660e36bddd341Зумба ўзида самба, салса, бачата, кизомба, реггетон, фламенко, хип-хоп ва яна кўп бошқа рақслардаги анъанавий қадамлар билан бирга фитнесс ҳамда аеробика элементларини бирлаштирувчи шиддатли машғулотлар тизимини акс эттиради. Оддий машғулотлар тахминан бир соат давом этади, рақснинг ўзи эса инструктор раҳбарлигида нон-стоп тарзида бажарилади. Зумба дарслари ўзида саломатлик учун жуда катта жисмоний ҳамда руҳий фойда заҳираларини очиб беради.
d182d0b5d0b7 d0b2d0b0d0b7d0bd d182d0b0d188d0bbd0b0d188d0b3d0b0 d0b8d0bcd0bad0bed0bd d0b1d0b5d180d183d0b2d187d0b8 d0b7d183d0bcd0b1d0b0 660e36be12cb5Машғулотлар бўкса, сон, қорин каби тананинг ўта муаммоли қисмларига сезиларли даражада ижобий таъсир ўтказади. Бу дастур инсон ўзини сарвқомат кўринишга келтириш, ортиқча вазнни йўқотиш билан бирга қайтадан ортиқча семириб кетишнинг олдини олади.
d182d0b5d0b7 d0b2d0b0d0b7d0bd d182d0b0d188d0bbd0b0d188d0b3d0b0 d0b8d0bcd0bad0bed0bd d0b1d0b5d180d183d0b2d187d0b8 d0b7d183d0bcd0b1d0b0 660e36be29afeБундан ташқари, зумба барча мушаклар гуруҳларини ишга соладиган аъло даражадаги спорт машғулотидир. Машғулотлар олиб борилаётган пайтдаги тез ва шиддатли машқлар мушаклардаги турғунлик ҳолатининг олдини олиб, қоматни ростлайди, чиройли ва чаққон қадам ташлашни шакллантиришга ёрдам беради. Доимий равишдаги машғулотлар баданни тетик ҳолатда тутиш, мушакларни мустахкамлаш имконини яратади.
d182d0b5d0b7 d0b2d0b0d0b7d0bd d182d0b0d188d0bbd0b0d188d0b3d0b0 d0b8d0bcd0bad0bed0bd d0b1d0b5d180d183d0b2d187d0b8 d0b7d183d0bcd0b1d0b0 660e36be3ec61Шиддатли машғулотларга жиддий ёндашиш инсоннинг барча органлари, шу жумладан, юрак қон-томир ва нафас олиш тизими учун мислсиз даражада фойдалидир. Машқлар қон айланишини сезиларли даражада кучайтиради, бу эса, ўз навбатида, бутун организмнинг фаолиятига ижобий таъсир кўрсатмай қолмайди.
d182d0b5d0b7 d0b2d0b0d0b7d0bd d182d0b0d188d0bbd0b0d188d0b3d0b0 d0b8d0bcd0bad0bed0bd d0b1d0b5d180d183d0b2d187d0b8 d0b7d183d0bcd0b1d0b0 660e36be576f0

Кизикарли маълумотлар
Тез вазн ташлашга имкон берувчи Зумба ҳақида маълумотлар