Творогли запеканка
Творогни ҳушламайдиган болажонлар учун ажойиб танлов. Нафақат болажонлар балки, катталар учун ҳам жуда маъқул бўлади. Ҳар қандай дастурхондан ўзининг ёрқин ўрнини эгаллайди. Нозик ва мазали ушбу запеканкани яқинларингиз учун тайёрланг!
Керакли масаллиқлар:
- 500 грамм творог
- 600 грамм қовоқ пюреси (500 грамм асосига, 100 гр устки қисми учун)
- 190 грамм шакар (100 гр творог учун+70 гр қовоқга+20гр)
- 5 дона тухум (2 та творог+2та тухум+1та устига)
- 2 ош қошиқ крахмал (1 ош қошиқдан творог ва қовоқ учун)
- 25 грамм мак
- 1 дона апелсин пўсти
- 100 грамм сметана
Тайёрлаш усуллари:
1. Макни 15 дақиқа давомида, паст оловда қайнатинг, сувдан ажаратиб, макни қуритинг. Творогни 100 грамм шакар билан блендрда, бир хил масса ҳолигача аралаштиринг. Творог, 2 дона тухум, 1 ош қошиқ крахмал ва макни бирлаштиринг.
2. Қовоқни газ печида пиширинг ва қовоқ пюресини тайёрланг. Ортиқча шарбатини ажратиш учун дока ёрдамида сиқиб олинг. Қовоқ, 70 грамм шакар, майдаланган апелсин пўсти, 2 дона тухум, 1 ош қошиқ крахмални бирлаштириб, аралаштиринг.
3. Пишириш қолипи пастки қисмига пергамент қоғози солинг. Қолип деворлари ва пергамент қоғозини ёғ билан суртинг ва ун сепинг. Тайёрланган массалардан 1 ош қошиқдан, пишириш қолипи марказидан, навбатма-навбат солиб чиқинг.
4. Пишириш қолипини эхтиёткорлик билан силкитинг. Солинган масса пишириш қолипи бўйлаб ёйилсин.
5. Запеканкани кесганингиздан сўнг, янада иштаха очар кўринишга эга бўлиши учун ёғоч таёқчада нақшлар ҳосил қилинг.170 даражада қиздирилган газ печида 40-50 дақиқа давомида пиширинг.
6. Запеканка устидан қуйиш учун 20 грамм шакар, 1 дона тухум ва 100 грамм қовоқ пюресини бирлаштиринг. Белгиланган вақт ўтиб, запеканка устидан тайёрланган массани қуйинг ва яна 7-10 дақиқа давомида пиширинг. Тайёр запеканкани қолипда совутинг.
7. Белгиланган вақт ўтиб, нозик запеканкани дастурхонга тортинг.
Ёқимли иштаха!
Пазандалик, Ширинликлар
Творогли запеканка