Татиб кўришга арзийдиган дунёдаги энг мазали пишлоқлар
Пишлоқ бутун дунё бўйлаб кўплаб одамларнинг фикрларини забт етишга улгурди. Таом биланми ёки алоҳида бўлсин, пишлоқ — бу инсон қўли билан ихтиро қилган ажойиб егулик эканлигини тан олмай иложимиз йўқ! Қуйида энг тотли пишлоқларнинг 10 талигини келтириб ўтганмиз. Марҳамат, улар билан танишинг!
1. Пармезан — қаттиқ, мўрт, чучук тамли
Уни энг яхшиси ингичка тилимга кесиб олиш керак. Нок ва грек ёнғоқи билан истеъмол қилиш айни муддао бўлади. Пармезан макарон, рисотто, омлетларга қўшилади. n100 г ўртача 392 Ккал ни ўз ичига олади.
2. Бри — қадимги франсуз пишлоғиШоҳона пишлоқ. Унинг таъми, пишиб етиш навига, муддатига қараб, қўзиқоринлардан меваларга қадар уйғунлашувига фарқ қилади. Мева ва бри энг яхши комбинатсиядир. 100 г пишлоқ ўртача 330 Ккални ташкил қилади.
3. Cambotsola (Cambozola) — ишлаб чиқарувчилари франсуз юмшоқ пишлоқлари ва италиялик Горгортсола хусусиятларини бирлаштиришга муваффақ бўлган немис моғорланган сигир пишлоғи.
Мазаси Camembertga ўхшайди, аммо моғор қўшилиши туфайли у янада тўйинган ва чучукдир. Ушбу пишлоқни мевалар (масалан,қовун, узум ёки нок) билан ейиш жуда ажойиб натижа бэради.
Cambazola пишлоғининг нозик таъмини тўлиқ англаш учун унинг ҳидини тўлиқ очиб бэришингиз керак. Бунинг учун пишлоқни дастурхонга тортишдан ярим соат олдин тарелкага солиб қўйинг. 100 г пишлоқ ўртача 427 Ккални ўз ичига олади.
4. Mascarpone — бу крем ва ёгуртга ўхшаш бой таъмга эга италян кремли пишлоғи. 100 г пишлоқ ўртача 453 Ккални ўзичига олади.
5. Камамбер — бу сигир сутидан тайёрланган юмшоқ пишлоқ. Бри ва Камамбер ўхшаш бўлади, аммо бри озгина ёғли. Ўртача 100 г таркибида тахминан 300 Ккал мавжуд.
6. Мовий Дўр — немис кўк пишлоғи.
Ушбу пишлоқ ёнғоқ ва узум билан истеъмол қилинади. Агар сиз бир вақтнинг ўзида бир нечта пишлоқ турини истеъмол қилсангиз, бу турини энг охирида истеъмол қилишга қолдирганингиз маъқул. 100 г пишлоқ ўртача 354 Ккални ўз ичига олади.
7. Горгонзола (Горгонзола) — ўзига хос чучук таъми билан ажралиб турадиган енг таниқли италян пишлоқларидан бири.
Ушбу пишлоқ ёқимли таъмга, нозик ва енгил ёнғоқ ҳидига эга. 100 г пишлоқ ўртача 358 Ккални ташкил қилади.
8. Моззарелла. Ушбу пишлоқ помидор, райҳон ва зайтун мойи билан яхши мос келади. Яна бир оз қора қалампир қўшишингиз мумкин. 100 г пишлоқ ўртача 250 Ккал ни ўз ичига олади.
9. Рокфор -мащур франсуз кўкатли пишлоғи. Рокфор виноларга яхши мос келади. 100 г пишлоқ ўртача 335 Ккални ўз ичига олади.
10. Тете де Моине — эксклюзив швейтсария пишлоғи
Франсуз тилидан таржима қилинганида унинг номи «роҳибнинг боши» деган маънони англатади. Тете де Моине фақат ёз ойларида олинадиган сигир сутидан тайёрланади.
Уч ой давомида пишиб етилади. Тайёр пишлоқ кесилган жойида бир хил ва зич тузилишга эга. У жуда кучли ҳидга ва аниқ таъмга эга. Oқ шароб билан яхши кетади. 100 г пишлоқ ўртача 410 Ккални ўз ичига олади.
Кизикарли маълумотлар
Татиб кўришга арзийдиган дунёдаги энг мазали пишлоқлар