Таровеҳ намозининг ҳукми ва унинг фазилатлари (Аёлларга) (3-қисм)
5) Erkaklar ruku’da tizzalariga suyangan vaqtlarida qo’l barmoqlarini ochib turadilar,
Namoz suralari ayollar uchun
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, у зотнинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
«Қуръонда аввал келган (сура)дан олдин кейинги келган (сура)ни қироат қилиш «تنكيس» – тартибни ўзгартириш деб аталади ва у бир неча қисмдан иборат:
(1) Ҳарфлар тартибини ўзгартириш;
(2) Калималар тартибини ўзгартириш;
(3) Оятлар тартибини ўзгартириш;
(4) Суралар тартибини ўзгартириш.
(1) Ҳарфлар тартибини ўзгартиришга келсак, бир калимадаги аввал ўтган ҳарфлардан олдин кейинги келган ҳарфларни муқаддам қилишлик. Мисол учун: «Роб»ни «Бор» деб ўқишга ўхшаш.
Бунинг ҳаром эканлигида шак-шубҳа йўқдир. Ва ушбу иш сабабли намоз ботил бўлади. Чунки у Қуръонни Аллоҳ таоло сўзлаган кўринишдан чиқарди. Шунингдек, маъно ҳам тамоман ўзгариб кетади.
(2) Калималар тартибини ўзгартиришга келсак, бу кейинги келган калимани ўзидан аввалги келган калимадан муқаддам қилишлик билан бўлади.
Мисол учун: «قُلْ هُوَ اللَّهُ أَحَدٌ»ни ўрнига أَحَدٌ اللَّهُ هُوَ قُلْ» « деб ўқишга ўхшаш.
Бу ҳам шак-шубҳасиз ҳаром ишдир. Чунки бу билан Аллоҳнинг Каломини Ўзи субҳанаҳу сўзлаган кўринишдан чиқариш бўлади» («Шарҳ ал-Мумтиъ» (3/110)).
(3) Оятлар тартибини ўзгартиришга келсак, у кейинги келган оятни ўзидан олдинги оятдан муқаддам қилишдир. Мисол учун: «إِلَهِ النَّاسِ» оятидан олдин «مِن شَرِّ الْوَسْوَاسِ الْخَنَّاسِ» оятини ўқишга ўхшаш.
Бу ҳақда Қози Иёз раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Ҳар бир сурадаги оятлар тартиби, ҳозирда мусҳафда қандай бўлса шундайлигича Аллоҳ таоло томонидан тавқифий-(ижтиҳодга ўрин йўқ) иш эканлигида ихтилоф йўқ. Уммат буни шундайлигича ўз Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламдан нақл қилган» («Шарҳ ан-Нававий» (6/62), Ибнул Аробий ҳам «Фатҳ» (2/257)да шундай дедилар).
Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Оятлар тартибини ўзгартириш ҳам рожиҳ қовлга кўра ҳаромдир. Чунки оятлар тартиби тавқифий. Тавқифий деганининг маъноси: ушбу иш Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам амрлари билан бўлгандир» («Шарҳ ал-Мумтиъ» (3/110)).
(4) Суралар тартибини ўзгартиришга келсак, у кейинги келган сурани ўзидан аввал келган сурадан муқаддам қилишдир. Мисол учун: Оли Имрон сурасини Бақара сурасидан аввал ўқиш каби.
Ушбу ишнинг ҳукмига келсак: Уламолар орасида суралар тартиби тавқифий эмас ва бу борада бирор монелик йўқ, деганлари бўлди.
Улар орасида (суралар) тартиби тавқифий ёки Қуръоннинг ушбу тартибига саҳобаларнинг ижмоси ҳужжатдир деб билганлари, ушбу ишни жоиз эмас дедилар.
Тўғриси эса: Суралар тартиби тавқифий эмас. Балки у баъзи саҳобаларнинг ижтиҳодидир. (Қўлимиздаги мусҳаф) сураларининг тартиби борасида саҳобалар ўртасида ижмо йўқдир. Зеро Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг мусҳафлари (суралар) тартиби жиҳатидан (қўлимиздаги) мусҳафдан ўзгачадир.
Суннатда ушбу ишнинг жоизлигини қўллаб-қувватлайдиган далиллар бор:
а) Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан тунда намоз ўқидим. Бақара (сурасидан) бошладилар. Юз оятдан кейин рукуъ қилсалар керак дегандим, давом этдилар. Ушбу ракатда уни (Бақарани) ўқисалар керак дегандим, давом этдилар. Энди ушбу (сурадан кейин) рукуъ қилсалар керак дегандим, сўнг Нисодан бошлаб, уни (Нисони) сўнг Оли Имронни ўқидилар…» (Муслим (772)).
Ушбу ҳадисдаги биз гаплашаётган мавзуга тегишли ўрни, у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Нисони Оли Имрондан олдин ўқидилар.
Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Қози Иёз айтдиларки: Ушбу (ҳадис)да суралар тартиби мусҳафни жамлашгандаги мусулмонлар томонидан бўлган ижтиҳоддир деган кишига далил бор. Ушбу иш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам томонларидан бўлган тартиб эмас, балки уни ўзларидан кейин умматларига топширдилар. Ва яна шундай дедилар: ушбу Молик ва жумҳур уламоларнинг қовлидир. Ҳамда ушбу қовлни Қози Абу Бакр Баққиллоний ихтиёр қилди. Ибн Баққиллоний шундай деди: у икки қовлнинг саҳиҳроғидир.
Шундай дедилар: биз айтадиганимиз шуки: ёзиш, дарс қилиш ва таълим беришда сураларнинг тартиби(га риоя қилиш) вожиб эмас. Бу борада Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам томонларидан очиқ ҳужжат ва ушбу (суралар тартибига) хилоф чиқишнинг ҳаром эканлиги чегараси ҳам йўқ. Шу сабабли Усмон розияллоҳу анҳунинг мусҳафларидан олдинги мусҳафлар тартиби турлича бўлган.
Ва яна шундай дедилар: албатта ушбу иш Усмон (розияллоҳу анҳунинг) мусҳафларида қарор топганидек Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам томонларидан тавқифий бўлиб, у киши ушбу (тартибни) уларга (саҳобаларга) чеклаб-қайдлаб берганлар, ҳамда мусҳафларнинг турлича бўлиши уларга (ушбу ишнинг) тавқифий эканлиги ва сўнгги ҳолат етиб боришидан олдин бўлганди, деб айтадиган илм аҳлининг қовлига биноан, у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу ўринда аввал Нисо (сураси)ни сўнг Оли Имрон (сураси)ни қироат қилишлари, тавқиф ва тартибдан олдин бўлганди деб таъвил қилинади ва ушбу икки сура Убай (розияллоҳу анҳунинг) мусҳафларида ана шундай (тартибда) бўлган.
Ва айтдиларки: намоз ўқувчига иккинчи ракатда биринчи ракатда ўқиган сурасидан олдинги сурани ўқиши жоиз эканида ихтилоф йўқ. Балки ушбу иш бир ракатни (ўзида бўлсагина) ва намоздан бошқа ҳолатда тиловат қилаётган киши учун макруҳ бўлади.
Шундай дедилар: дарҳақиқат баъзилар буни ҳам мубоҳ деб айтишди.
Салафларнинг Қуръон тартибини ўзгартирган ҳолатда қироат қилишдан қайтарганликлари, энг охирги сурадан (бошлаб), аввалги сурага қараб қироат қилаётган кишигадир, деб таъвил қилинади.
Айтдиларки: ҳар бир сурадаги оятлар тартиби ҳозирда мусҳафда қандай бўлса Аллоҳ таоло томонидан шундай тавқифийдир. Уммат буни Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ана шундай нақл қилди. Бу Қози Иёз (раҳимаҳуллоҳнинг) охирги сўзлари бўлди» («Шарҳ Муслим» (6/61-62)).
Синдий шундай деди: ««Сўнг Оли Имрон сурасини бошладилар» деган қовлларига келсак, бундан қироатда суралар ўртасида тартиб лозим эмас деган маъно келиб чиқади» («Шарҳ Насоий» (3/226)).
б) Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят: «Ансорлардан бўлган бир киши уларга Қубо масжидида имом бўлди. У намозда ҳар бир сурадан олдин «قُلْ هُوَ اللَّهُ أَحَدٌ»ни ўқиб, сўнг бошқа сура ўқирди. Ушбу ишни ҳар ракатда қиларди. Шериклари унга: сен ушбу (ихлос) сурасидан бошлаб, ушбу сурани ўзи кифоя қилмаса керак деган ўйда бошқа (сура)ни ҳам ўқияпсан. Ё уни (ихлос сурасини) ўзини ўқи, ё уни қўйиб, бошқа (сурани) ўқи деб айтишди. У эса: мен уни (ихлос сурасини) тарк этмайман. Агар шундайлигича сизларга имом бўлишимни хоҳласангизлар бўлай, агар ёқтирмасангизлар сизларни тарк этаман деди. Улар эса уни ўзларининг ичларидаги энг афзаллари деб билардилар. Ва ундан ўзгаси имом бўлишини хоҳламадилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам келгач, у кишига ушбу хабарни етказишди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Эй фалончи сени шерикларинг буюраётган ишни қилишдан нима тўсяпти? Ҳар бир ракатда ушбу сурани лозим тутишингга нима ундаяпти?», дедилар. У: мен уни (ихлос сурасини) яхши кўраман деди. Шунда у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Уни (ихлос сурасини) яхши кўришинг, сени жаннатга олиб кирди», дедилар» (Бухорий таълиқ ўлароқ ривоят қилдилар. Термизий Бухорийнинг йўлларига кўра ривоят қилдилар (2901)).
Ушбу ҳадисдаги шоҳид шуки, ушбу киши намозида ихлос сурасини, ундан аввал келадиган сурадан олдин қироат қилди. Ва дарҳақиқат Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бунга иқрор бўлдилар.
в) Ва бу Умар розияллоҳу анҳунинг ҳам феълларидир.
Имом Бухорий шундай дедилар: «Аҳнаф аввалги (ракатда) Каҳфни, иккинчи (ракатда) эса Юсуф ё Юнусни ўқиди. Ва у Умар розияллоҳу анҳу ҳозирлигида бомдод намозини ўқигани зикр қилинди» («Азон китоби. Бир ракатда икки сурани жамлашлик ҳақидаги боб»).
Ибн Боз раҳимаҳуллоҳга савол берилди: «Намоз асносида суралар тартиби(га риоя қилишлик) вожибми ёки вожиб эмасми?»
Шайх раҳимаҳуллоҳ жавоб бердилар: «Суннат тартиб(га риоя қилишдир), ҳудди саҳобалар мусҳафни тартиблаганларидек. Ана шу афзалидир. Кимда-ким тартибни ўзгартирса ҳараж-танглик йўқ. Ёки Оли Имронни сўнгра Бақарани ўқишлигида ҳараж-танглик йўқ. Бироқ афзали саҳоба розияллоҳу анҳумлар Усмон (розияллоҳу анҳу) даврларида Қуръонни жамлаганларидаги тартибга биноан юришдир. Бақарани ўқигач, Оли Имрон ва ундан кейинги сураларни ўқийди. Мисол учун ўзидан кейинги келган сурани ўқиса, зилзила, валъадият ва ҳаказо. Мусҳаф тартибига кўра (ўқиши) афзалдир. Бироқ тартибни ўзгартириб, Қуръоннинг охиридан, сўнгра бошидан ўқиса, бунда ҳам ҳараж-танглик йўқ. Умар розияллоҳу анҳудан, у киши бомдод намозида биринчи (ракатда) Наҳл сурасини, иккинчи (ракатда) эса ундан (Наҳл сурасидан) олдинги Юсуф сурасини ўқиганликлари нақл қилинган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам баъзи тунлари Бақара, сўнг Нисо, сўнгра Оли Имронни ўқиганлар».
Аллоҳ Пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.
Манба: Тавҳид форуми
Таровеҳ намозининг ҳукми ва унинг фазилатлари (Аёлларга) (3-қисм)
Ahli sunnat va jamaot ulamolarining ittifoq bilan aytgan gaplariga ko`ra, taroveh namozini ayollar ham o`qishlari sunnati muakkada hisoblanadi. Afsuski, bizning yurtlarda bu unutilgan va amalda qolib kelayotgan sunnatdir. Uni tiriltirishimiz kerak!
Hanafiy mazhabining ulug` fiqhiy manbalaridan “Muxtasar al-Viqoya”ning e`tiborli sharhlaridan biri “Jome` ar-rumuz”da bunday deyilgan:
و سن التراويح على الصحيح للرجال و النساء جميعا سنة مؤكدة باجماع الصحابة و من بعدهم من الأئمة منكرها مبتدع ضالّ مردود الشهادة
“Taroveh sahih fatvoga ko`ra erkaklarga ham, ayollarga ham – hammasiga sunnat qilingan. Bu – sahobalarning va ulardan keyingi imomlarning ijmo`siga ko`ra sunnati muakkadadir. Uni inkor qiluvchi bid`atchi, adashgan, guvohligi mardud kimsadir!”.(Shamsiddin al-Qo`hisoniy. Jome` ar-rumuz. 1-jild. – Qozon, 1902. – B. 213).
Yana bir sharh – “Sharhi Ilyos”da esa bunday deyilgan:
و هى سنّة الرجال و النساء و قال بعض الروافض سنّة الرجال دون النساء
“U erkaklar va ayollarning sunnatidir. Ayrim rofiziy – shialar aytishicha, u erkaklarning sunnati, ayollarga sunnat emas”.(Ilyos ar-Rumiy. Sharh Ilyos. 1-jild. – Dehli: Murtazaviy, 1872. – B. 73).
Rasululloh sollallohu alayhi vasallam taroveh o`qiganlarida ahli ayollari, oila a`zolarini ham to`plaganliklari sahih hadisi shariflarda o`z aksini topgan. Bu sahoba Abu Zarr raziyallohu anhudan rivoyat qilingan hadisi sharifda ochiq aytilgan. (Masalan, qarang: Abu Dovud, 1245, Ibn Xuzayma, 2206).
Payg`ambarimiz alayhissalomning ayollari, xususan, Oysha raziyallohu anho va Ummu Salama raziyallohu anho tarovehni qoldirmay o`qishar edilar. Oysha onamiz raziyallohu anho o`z xodimlari Zakvon raziyallohu anhuning orqasida namoz o`qisalar, Ummu Salama raziyallohu anho onamiz o`zi ayollar bilan jamoat bo`lib o`qib berar edilar.
Sahoba Jobir ibn Abdulloh raziyallohu anhudan rivoyat qilishlaricha, Rasululloh sollallohu alayhi vasallam Ubay ibn Ka`b raziyallohu anhuning tarovehlarda ko`rinmay qolganini sezib, undan sababini so`rabdilar. Ubay: “Ramazon kechalari bitta ishim bor”, debdi. “Nima ish ekan u?” debdilar. Ubay: “Hovlimdagi xotinlar: “Biz Qur`onni (to`la) o`qishni bilmaymiz. Sen bilan namoz o`qisak”, dedilar. Ular bilan taroveh o`qiyman va vitr ham o`qiyman” dedi. Rasululloh sollallohu alayhi vasallam unga rozilik bildirib, hech narsa demadilar (Tabaroniy, “al-Mo«jam al-avsat”, 4/3731; Ibn Hibbon, 6/2549; Abu Ya`lo, 3/1801). Hadisshunos olim al-Haysamiy rahimahulloh “Majma` az-zavoid”da ushbu hadisni “isnodi hasan” degan (2/2387).
Mazkur rivoyatdan Ubay ibn Ka`b raziyallohu anhu Rasululloh sollallohu alayhi vasallamning davrlaridayoq ayollarga taroveh o`qib berganligi anglashiladi. Hazrati Umar raziyallohu anhu tarovehni jamoat bo`lib o`qishni qaytadan tashkil qilganlarida Ubay ibn Ka`b raziyallohu anhuni erkaklarga Sulaymon ibn Abu Xaysuma (Hasma) raziyallohu anhuni esa ayollarga taroveh o`qib berishga amr qilgan edi. Hazrati Usmon raziyallohu anhu davrida esa Sulaymon raziyallohu anhu ayollarga ham, erkaklarga ham taroveh o`qib bergan. Hazrati Ali karramallohu vajhahuning davrida esa Arfaja as-Saqafiy raziyallohu anhu ayollarga taroveh o`qib beradigan bo`ldi. (Bayhaqiy, 2/4788, 4789, Abdurrazzoq, 4/258/8722, Ibn Nasr, “Qiyom al-layl”, 1/93).
Demak, tarovehni o`qish ayollarga Rasululloh sollallohu alayhi vasallamning zamonlaridan beri sunnat bo`lib kelmoqda!
Hozirda ayollar masjidlarda jamoatga qo`shilib namoz o`qish imkoniyatlari yaratilgan bo`lsa, masjidga chiqishlari mumkin, biroq, uylarida o`qiganlari yaxshiroq, albatta. Bizda mana shunisi qabul qilingan. Chunki, Payg`ambarimiz sollallohu alayhi vasallam:
بيوتهنّ خير لهن
“Ayollarning uylari ular uchun yaxshiroqdir”, deganlar. (Abu Dovud, 1/567; Ahmad, 2/5468; Hokim, 1/755; Ibn Xuzayma, 3/1684; Bayhaqiy, 3/5142).
Ummu Salama onamiz raziyallohu anho rivoyat qilishicha, Rasuli akram sollallohu alayhi vasallam bunday deb marhamat qilganlar:
خير مساجد النساء قعر بيوتهن او قال خير صلوة النساء قعر بيوتهن
“Ayollarning eng yaxshi masjidlari uylarining to`ridir” yoki “Ayollarning namozlarining eng yaxshisi uylarining to`ridir”, deganlar.(Ahmad, 6/26584, 26612; Hokim, 1/756; Ibn Xuzayma, 3/1683; Tabaroniy, 23/709; Bayhaqiy, 3/5143; Abu Ya`lo, 12/7025).
Abdulloh ibn Mas`ud raziyallohu anhu rivoyat qilishicha, Rasululloh sollallohu alayhi vasallam marhamat qilganlar:
المرأة عورة، فاذا خرجت استشرفها الشيطان
“Xotin kishi avratdir! Bas, qachon ko`chaga chiqsa, shayton u bilan sharaflanadi”. (Termiziy, 1/1173, Ibn Hibbon, 1/329, Ibn Xuzayma, 1/1676; Imom Termiziy (r.h.) mazkur hadisni “hasani sahihi g`arib” degan).
Ayollar uylarida o`zlari jamoat bo`lib ham namoz o`qiy olmaydilar!
Imom Molik rahimahullohning rivoyatlariga bag`ishlangan “al-Mudavvana” asarida Hazrati Ali karramallohu vajhahuning “Ayol imom bo`lmaydi!” deganlari naql qilingan (“al-Mudavvana”, 1/86).
To`g`ri, Oysha raziyallohu anho va Ummu Salama raziyallohu anho onalarimizdan imom bo`lib ayollarga namoz o`qib berganlari rivoyat etilgan (Hokim, 1/203, Bayhaqiy, 3/131, ash-Shofi`iy, “al-Umm”, 1/145, Ibn Hazm, “al-Muhallo”, 4/219).
Ummu Salama raziyallohu anho onamiz aynan ramazonda ayollarga namoz o`qib berganlar. Ali ibn Husayn raziyallohu anhu o`z joriyasiga ramazonda oila a`zolariga taroveh o`qib berishni buyurar edi (Muzaniy, “al-Muxtasar”, 1/24).
Biroq, ular imom bo`lganda oldinga chiqmasdan birinchi safda ayollar o`rtasida turishgan.
Taniqli hanafiy olimi Imom az-Zayla`iy rahimahulloh mazkur rivoyatlar Hazrati Umar raziyallohu anhuning ayollarni masjidga kelishidan man qilguncha bo`lgan davrlarda sodir bo`lganini, ayollarning jamoati mansux (bekor) qilinganini yozadi (Zayla`iy, “Nasb ur-ra`ya”, 2/33). Shuning uchun bo`lsa kerakki, Oysha onamiz raziyallohu anho: “Ayollar jamoatida xayr yo`q!” deganlar (Ahmad, 6/24421, 25254; Tabaroniy, 12/13228).
Ayollar kichik yoshdagi bolalarni ham tarovehga o`rgatishlari mustahabdir. Zotan, Oysha onamiz raziyallohu anhodan ramazon oyida bolalar ham taroveh o`qishlari uchun va shunga o`rganishlari uchun ularga belanchak va arg`imchoqlar qilib berishlari naql qilingan (Bayhaqiy (2/219/4797).
Ayollar jamoat bo`lib namoz o`qishlari makruhi tanzihiy (halolga yaqin makruh) bo`lgani bilan, ular erkaklar aralashmaydigan joyda, o`zlari past ovozda jamoat bo`ladigan bo`lsalar yoki erkaklarga iqtido qilsalar yoki yosh bolalarga iqtido qilib jamoat bo`lib namoz o`qisalar, albatta durust. Ayollarning o`zlari jamoat bo`lgan taqdirda, yuqorida o`tganidek, imom bo`lgan ayol birinchi safning o`rtasida, yarim qarich oldroqda turadi.
Ayollar o`zlarining yosh bolalariga iqtido qilib namoz o`qiganlari yaxshiroq. Chunki, ularni namozga zavq-shavqli qilib o`stiriladi, shu bahonada, Qur`on suralari va oyatlarini ko`proq yod oldiriladi. Yarim tungacha masjidlarda yosh bolalarning qolib ketganidan ko`ra, uylarida onalari va opa-singillari bilan jamoat bo`lib taroveh o`qiganlari, shak-shubhasiz, afzalroqdir! Shuni esda saqlash kerakki, Hanafiy mazhabida (va boshqa mazhablarda ham) farz namozlariga 12-13 yoshga to`lmagan yosh bolalar imom bo`la olmaydilar. Chunki, ularga hali namoz farz qilinmagan, o`qigani nafl bo`ladi. Farz o`qiyotganlar nafl o`qiganga iqtido qila olmaydilar.
Hanafiy olimlaridan Xuroson ulamolarining ko`pchiligi yosh bolaning tarovehga imom bo`lishini joiz desalar, Iroq va bizning Movarounnahr ulamolari joiz emas, deydilar. Nasir ibn Yahyo rahimahulloh o`n yashar bola tarovehga imom bo`lsa, durust bo`ladi, degan. Muhammad ibn Muqotil rahimahulloh bu tarovehgagina xos, degan. Chunki, Hazrati Hasan ibn Ali raziyallohu anhu bola paytida Oysha onamiz raziyallohu anhoga tarovehda imom bo`lib berar ekanlar (“Fatovoyi Tatorxoniya”, 1-jild. 486-bet). Shuning uchun Abu Ali an-Nasafiy rahimahulloh yosh bolaning tarovehga imom bo`lishini joiz, deb fatvo bergan. Taniqli hanafiy olimi Abdulhay Laknaviy rahimahulloh o`zining “Naf` ul-muftiy” asarida yozishicha, u bola paytida qori bo`lib, o`n bir yashar paytida otasi uni tarovehga o`tkazavergan ekan (Abdulhay al-Laknaviy. Naf` ul-muftiy va-s-soil. – Dehli: Mustafoiy, 1886. – B. 40).
Ayollar jamoat bo`lib taroveh o`qimoqchi bo`lsalar, avval xuftonni o`qib oladilar. Imomlari balog`atga yetgan ayol kishi bo`lsa, birinchi safning o`rtasida turib o`qib beradi, yosh bola xuftonga imom bo`la olmaydi. Imomlikka yaraydigan ayol bo`lmasa, hamma o`z holicha xuftonning farzini o`qib oladi. So`ng hamma o`z holicha xuftonning sunnatini o`qiydi. Keyin esa imomlikka yaraydigan ayol yoki, eng yaxshisi, yosh bola ularga o`rtada oldinda turib taroveh o`qib beradi. Taroveh ikki-ikki rak`atdan o`qiladi. Har to`rt rak`at o`qilgandan so`ng bir ayol tomonidan uch martadan tasbeh aytiladi. Tarovehda o`qiladigan tasbeh matni taqvimlarda e`lon qilingan. Bu tasbehni bilishmasa, xohlagan tasbehni aytish mumkin yoki uch martadan salovot aytilsa ham bo`ladi. Yigirma rak`at o`qilgandan so`ng ham tasbeh aytiladi, so`ng turib uch rak`at vitr o`qiladi. Vitrni ham xuftan kabi jamoat bo`lib o`qish mumkin yoki har bir ayol o`zi o`qiydi. Namoz so`nggida jamoat bo`lib, elu yurt haqqiga duo qiladilar.
Xullas, biz aytmoqchi bo`lgan gapimiz: Rasululloh sollallohu alayhi va sallam davrlaridan beri ayollar ham taroveh namozlarini o`qib kelganlar. Shuning uchun o`zbek ayollari, taqvodor momo-buvilarimiz ham taroveh namozlarini o`qishga harakat qilmoqlari kerak. Alloh Ramazonda qilgan xayrli amallarimizga savoblarni ko`paytirib bersin!
Hamidulloh Beruniy
Таровеҳ намозининг ҳукми ва унинг фазилатлари (3-қисм)
Аёлларнинг ҳам таровеҳ ўқишлари суннатдир!
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
Аҳли суннат ва жамаот уламоларининг иттифоқ билан айтган гапларига кўра, таровеҳ намозини аёллар ҳам ўқишлари суннати муаккада ҳисобланади. Афсуски, бизнинг юртларда бу унутилган ва амалда қолиб келаётган суннатдир. Уни тирилтиришимиз керак!
Ҳанафий мазҳабининг улуғ фиқҳий манбаларидан “Мухтасар ал-Виқоя”нинг эътиборли шарҳларидан бири “Жомеъ ар-румуз”да бундай дейилган:
و سن التراويح على الصحيح للرجال و النساء جميعا سنة مؤكدة باجماع الصحابة و من بعدهم من الأئمة منكرها مبتدع ضالّ مردود الشهادة
“Таровеҳ саҳиҳ фатвога кўра эркакларга ҳам, аёлларга ҳам – ҳаммасига суннат қилинган. Бу – саҳобаларнинг ва улардан кейинги имомларнинг ижмоъсига кўра суннати муаккададир. Уни инкор қилувчи бидъатчи, адашган, гувоҳлиги мардуд кимсадир!”.(Шамсиддин ал-Қўҳисоний. Жомеъ ар-румуз. 1-жилд. – Қозон, 1902. – Б. 213).
Яна бир шарҳ – “Шарҳи Илёс”да эса бундай дейилган:
و هى سنّة الرجال و النساء و قال بعض الروافض سنّة الرجال دون النساء
“У эркаклар ва аёлларнинг суннатидир. Айрим рофизий – шиалар айтишича, у эркакларнинг суннати, аёлларга суннат эмас”.(Илёс ар-Румий. Шарҳ Илёс. 1-жилд. – Деҳли: Муртазавий, 1872. – Б. 73).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таровеҳ ўқиганларида аҳли аёллари, оила аъзоларини ҳам тўплаганликлари саҳиҳ ҳадиси шарифларда ўз аксини топган. Бу саҳоба Абу Зарр разийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда очиқ айтилган. (Масалан, қаранг: Абу Довуд, 1245, Ибн Хузайма, 2206).
Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг аёллари, хусусан, Ойша разийаллоҳу анҳо ва Умму Салама разийаллоҳу анҳо таровеҳни қолдирмай ўқишар эдилар. Ойша онамиз разийаллоҳу анҳо ўз ходимлари Заквон разийаллоҳу анҳунинг орқасида намоз ўқисалар, Умму Салама разийаллоҳу анҳо онамиз ўзи аёллар билан жамоат бўлиб ўқиб берар эдилар.
Саҳоба Жобир ибн Абдуллоҳ разийаллоҳу анҳудан ривоят қилишларича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Убай ибн Каъб разийаллоҳу анҳунинг таровеҳларда кўринмай қолганини сезиб, ундан сабабини сўрабдилар. Убай: “Рамазон кечалари битта ишим бор”, дебди. “Нима иш экан у?” дебдилар. Убай: “Ҳовлимдаги хотинлар: “Биз Қуръонни (тўла) ўқишни билмаймиз. Сен билан намоз ўқисак”, дедилар. Улар билан таровеҳ ўқийман ва витр ҳам ўқийман” деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга розилик билдириб, ҳеч нарса демадилар (Табароний, “ал-Мўъжам ал-авсат”, 4/3731; Ибн Ҳиббон, 6/2549; Абу Яъло, 3/1801). Ҳадисшунос олим ал-Ҳайсамий раҳимаҳуллоҳ “Мажмаъ аз-завоид”да ушбу ҳадисни “исноди ҳасан” деган (2/2387).
Мазкур ривоятдан Убай ибн Каъб разийаллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларидаёқ аёлларга таровеҳ ўқиб берганлиги англашилади. Ҳазрати Умар разийаллоҳу анҳу таровеҳни жамоат бўлиб ўқишни қайтадан ташкил қилганларида Убай ибн Каъб разийаллоҳу анҳуни эркакларга Сулаймон ибн Абу Хайсума (Ҳасма) разийаллоҳу анҳуни эса аёлларга таровеҳ ўқиб беришга амр қилган эди. Ҳазрати Усмон разийаллоҳу анҳу даврида эса Сулаймон разийаллоҳу анҳу аёлларга ҳам, эркакларга ҳам таровеҳ ўқиб берган. Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳунинг даврида эса Арфажа ас-Сақафий разийаллоҳу анҳу аёлларга таровеҳ ўқиб берадиган бўлди. (Байҳақий, 2/4788, 4789, Абдурраззоқ, 4/258/8722, Ибн Наср, “Қиём ал-лайл”, 1/93).
Демак, таровеҳни ўқиш аёлларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларидан бери суннат бўлиб келмоқда!
Ҳозирда аёллар масжидларда жамоатга қўшилиб намоз ўқиш имкониятлари яратилган бўлса, масжидга чиқишлари мумкин, бироқ, уйларида ўқиганлари яхшироқ, албатта. Бизда мана шуниси қабул қилинган. Чунки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
بيوتهنّ خير لهن
“Аёлларнинг уйлари улар учун яхшироқдир”, деганлар. (Абу Довуд, 1/567; Аҳмад, 2/5468; Ҳоким, 1/755; Ибн Хузайма, 3/1684; Байҳақий, 3/5142).
Умму Салама онамиз разийаллоҳу анҳо ривоят қилишича, Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деб марҳамат қилганлар:
خير مساجد النساء قعر بيوتهن او قال خير صلوة النساء قعر بيوتهن
“Аёлларнинг энг яхши масжидлари уйларининг тўридир” ёки “Аёлларнинг намозларининг энг яхшиси уйларининг тўридир”, деганлар.(Аҳмад, 6/26584, 26612; Ҳоким, 1/756; Ибн Хузайма, 3/1683; Табароний, 23/709; Байҳақий, 3/5143; Абу Яъло, 12/7025).
Абдуллоҳ ибн Масъуд разийаллоҳу анҳу ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганлар:
المرأة عورة، فاذا خرجت استشرفها الشيطان
“Хотин киши авратдир! Бас, қачон кўчага чиқса, шайтон у билан шарафланади”. (Термизий, 1/1173, Ибн Ҳиббон, 1/329, Ибн Хузайма, 1/1676; Имом Термизий (р.ҳ.) мазкур ҳадисни “ҳасани саҳиҳи ғариб” деган).
Аёллар уйларида ўзлари жамоат бўлиб ҳам намоз ўқий олмайдилар!
Имом Молик раҳимаҳуллоҳнинг ривоятларига бағишланган “ал-Мудаввана” асарида Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳунинг “Аёл имом бўлмайди!” деганлари нақл қилинган (“ал-Мудаввана”, 1/86).
Тўғри, Ойша разийаллоҳу анҳо ва Умму Салама разийаллоҳу анҳо оналаримиздан имом бўлиб аёлларга намоз ўқиб берганлари ривоят этилган (Ҳоким, 1/203, Байҳақий, 3/131, аш-Шофиъий, “ал-Умм”, 1/145, Ибн Ҳазм, “ал-Муҳалло”, 4/219).
Умму Салама разийаллоҳу анҳо онамиз айнан рамазонда аёлларга намоз ўқиб берганлар. Али ибн Ҳусайн разийаллоҳу анҳу ўз жориясига рамазонда оила аъзоларига таровеҳ ўқиб беришни буюрар эди (Музаний, “ал-Мухтасар”, 1/24).
Бироқ, улар имом бўлганда олдинга чиқмасдан биринчи сафда аёллар ўртасида туришган.
Таниқли ҳанафий олими Имом аз-Зайлаъий раҳимаҳуллоҳ мазкур ривоятлар Ҳазрати Умар разийаллоҳу анҳунинг аёлларни масжидга келишидан ман қилгунча бўлган даврларда содир бўлганини, аёлларнинг жамоати мансух (бекор) қилинганини ёзади (Зайлаъий, “Насб ур-раъйа”, 2/33). Шунинг учун бўлса керакки, Ойша онамиз разийаллоҳу анҳо: “Аёллар жамоатида хайр йўқ!” деганлар (Аҳмад, 6/24421, 25254; Табароний, 12/13228).
Аёллар кичик ёшдаги болаларни ҳам таровеҳга ўргатишлари мустаҳабдир. Зотан, Ойша онамиз разийаллоҳу анҳодан рамазон ойида болалар ҳам таровеҳ ўқишлари учун ва шунга ўрганишлари учун уларга беланчак ва арғимчоқлар қилиб беришлари нақл қилинган (Байҳақий (2/219/4797).
Аёллар жамоат бўлиб намоз ўқишлари макруҳи танзиҳий (ҳалолга яқин макруҳ) бўлгани билан, улар эркаклар аралашмайдиган жойда, ўзлари паст овозда жамоат бўладиган бўлсалар ёки эркакларга иқтидо қилсалар ёки ёш болаларга иқтидо қилиб жамоат бўлиб намоз ўқисалар, албатта дуруст. Аёлларнинг ўзлари жамоат бўлган тақдирда, юқорида ўтганидек, имом бўлган аёл биринчи сафнинг ўртасида, ярим қарич олдроқда туради.
Аёллар ўзларининг ёш болаларига иқтидо қилиб намоз ўқиганлари яхшироқ. Чунки, уларни намозга завқ-шавқли қилиб ўстирилади, шу баҳонада, Қуръон суралари ва оятларини кўпроқ ёд олдирилади. Ярим тунгача масжидларда ёш болаларнинг қолиб кетганидан кўра, уйларида оналари ва опа-сингиллари билан жамоат бўлиб таровеҳ ўқиганлари, шак-шубҳасиз, афзалроқдир! Шуни эсда сақлаш керакки, Ҳанафий мазҳабида (ва бошқа мазҳабларда ҳам) фарз намозларига 12-13 ёшга тўлмаган ёш болалар имом бўла олмайдилар. Чунки, уларга ҳали намоз фарз қилинмаган, ўқигани нафл бўлади. Фарз ўқиётганлар нафл ўқиганга иқтидо қила олмайдилар.
Ҳанафий олимларидан Хуросон уламоларининг кўпчилиги ёш боланинг таровеҳга имом бўлишини жоиз десалар, Ироқ ва бизнинг Мовароуннаҳр уламолари жоиз эмас, дейдилар. Насир ибн Яҳё раҳимаҳуллоҳ ўн яшар бола таровеҳга имом бўлса, дуруст бўлади, деган. Муҳаммад ибн Муқотил раҳимаҳуллоҳ бу таровеҳгагина хос, деган. Чунки, Ҳазрати Ҳасан ибн Али разийаллоҳу анҳу бола пайтида Ойша онамиз разийаллоҳу анҳога таровеҳда имом бўлиб берар эканлар (“Фатовойи Таторхония”, 1-жилд. 486-бет). Шунинг учун Абу Али ан-Насафий раҳимаҳуллоҳ ёш боланинг таровеҳга имом бўлишини жоиз, деб фатво берган. Таниқли ҳанафий олими Абдулҳай Лакнавий раҳимаҳуллоҳ ўзининг “Нафъ ул-муфтий” асарида ёзишича, у бола пайтида қори бўлиб, ўн бир яшар пайтида отаси уни таровеҳга ўтказаверган экан (Абдулҳай ал-Лакнавий. Нафъ ул-муфтий ва-с-соил. – Деҳли: Мустафоий, 1886. – Б. 40).
Аёллар жамоат бўлиб таровеҳ ўқимоқчи бўлсалар, аввал хуфтонни ўқиб оладилар. Имомлари балоғатга етган аёл киши бўлса, биринчи сафнинг ўртасида туриб ўқиб беради, ёш бола хуфтонга имом бўла олмайди. Имомликка ярайдиган аёл бўлмаса, ҳамма ўз ҳолича хуфтоннинг фарзини ўқиб олади. Сўнг ҳамма ўз ҳолича хуфтоннинг суннатини ўқийди. Кейин эса имомликка ярайдиган аёл ёки, энг яхшиси, ёш бола уларга ўртада олдинда туриб таровеҳ ўқиб беради. Таровеҳ икки-икки ракъатдан ўқилади. Ҳар тўрт ракъат ўқилгандан сўнг бир аёл томонидан уч мартадан тасбеҳ айтилади. Таровеҳда ўқиладиган тасбеҳ матни тақвимларда эълон қилинган. Бу тасбеҳни билишмаса, хоҳлаган тасбеҳни айтиш мумкин ёки уч мартадан саловот айтилса ҳам бўлади. Йигирма ракъат ўқилгандан сўнг ҳам тасбеҳ айтилади, сўнг туриб уч ракъат витр ўқилади. Витрни ҳам хуфтан каби жамоат бўлиб ўқиш мумкин ёки ҳар бир аёл ўзи ўқийди. Намоз сўнггида жамоат бўлиб, элу юрт ҳаққига дуо қиладилар.
Хуллас, биз айтмоқчи бўлган гапимиз: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларидан бери аёллар ҳам таровеҳ намозларини ўқиб келганлар. Шунинг учун ўзбек аёллари, тақводор момо-бувиларимиз ҳам таровеҳ намозларини ўқишга ҳаракат қилмоқлари керак. Аллоҳ Рамазонда қилган хайрли амалларимизга савобларни кўпайтириб берсин!
Ҳамидуллоҳ Беруний
Ibodati islomiya
rakatdan keyin birinchi qa’da va to’rtinchi rakatdan keyin yana bir qa’da bo’ladi.
– To’rt rakatli namoz qay tariqa o’qiladi?
– To’rt rakatli namoz ham ikki rakatli namozga o’xshaydi. Farqi shuki, ikki rakat o’qib,
qa’dada «Tashahhud»ning o’zi o’qiladi va «Salovot» o’qilmay, uchinchi rakatga turiladi.
Ikkinchi qa’dada esa «Tashahhud»dan so’ng «Salovot» o’qiladi va duo qilinib salom
beriladi. Agar to’rt rakatli namoz peshinning to’rt rakatli sunnatiga o’xshash sunnat
namozi bo’lsa, har to’rt rakatida ham Fotiha surasidan so’ng qo’shimcha biror sura
o’qiladi. Peshin, asr va xufton namozlarining farzlariga o’xshash farz namoz bo’lsa, unda
Fotiha surasidan so’ng avvalgi ikki rakatda qo’shimcha sura o’qiladi, uchinchi, to’rtinchi
rakatda sura qo’shilmaydi, ya’ni Fotiha surasi o’qilgandan so’ng ruku’ qilinadi.
– Uch rakatli namoz qay tariqa o’qiladi?
– Uch rakatli namozda ham ikki qa’da bo’ladi. Biri avvalgi ikki rakatning oxirida,
ikkinchisi uchinchi rakatning oxirida. Shom namozi uch rakat farzining avvalgi ikki
rakatida Fotiha surasidan so’ng biror sura o’qiladi, ammo uchinchi rakatida Fotihadan
so’ng sura o’qilmaydi.
Uch rakatli vitr namozining har bir rakatida Fotihadan so’ng bir sura qo’shimcha qilinadi
va uchinchi rakatida qo’shimcha suradan keyin «Allohu Akbar», deb bosh barmoqlar uchi
quloqning yumshog’iga tekkizilib, qaytadan yana bog’lanib, «Bismillah»ni aytib Qunut
duosi o’qiladi. Uni tamom qilgandan so’ng ruku’, sajda va qa’da bilan namoz tamom
Ayollar namozi
– Ayollar namozi qanday farqlanadi?
– Erkaklar namozidan sakkiz joyda farq qiladi:
1) Takbirda ayollar qo’llarini yelkagacha ko’taradilar;
2) Qo’l ko’tarilgan paytda qo’llar yeng ichida bo’ladi;
3) Ayollar qo’llarini ko’kraklarining ustiga qo’yadilar;
4) Erkaklar ruku’da tizzalarini bukmaydilar, balki yozib turadilar, ayollar ozroq bukib
5) Erkaklar ruku’da tizzalariga suyangan vaqtlarida qo’l barmoqlarini ochib turadilar,
6) Sajdada bo’lgan vaqtda erkaklar bilaklarini yerdan va qovurg’alaridan, qorinlarini
sonlaridan va yerdan uzoq tutadilar, ammo xotinlar sonlarini qorinlariga yopishtirib,
yig’ilibroq sajda qiladilar;
7) Erkaklar qa’dada o’tirgan hollarida oyoqlarini tik bosib, barmoqlarini qiblaga o’girib
turadilar, chap oyoqlarini yotqizib, uning ustiga o’tiradilar, ammo ayollar ikki
oyoqlarining uchlarini o’ng tarafga qaratib, chap dumbalarini yerga tekkizib o’tiradilar;
8) Erkaklar farz namozini azon va iqomat aytib jamoat birla o’qiydilar, ayollar uchun
azon va iqomat shart emas. Ularga namozni jamoat va imom birla o’qish makruh.
Ibodati islomiya. Ahmad Hodiy Maqsudiy
www.ziyouz.com kutubxonasi
Tasbeh va duo
Namoz tugagach, ushbu zikrlar o’qiladi:
«Subhanallohi valhamdu lillahi va la ilaha illallohu vallohu akbar».
Ya’ni, «Allohni poklik ila yod qilurman va hamdlarim Allohga xosdir hamda Alloh yagona
«Masha Allohu kana va ma’lam yasha lam yakun».
Ya’ni, «Allohning marhamati bilangina gunohlardan yuz o’girmog’imiz va ibodatga
yuzlanmog’imiz mumkin, yo’qsa, mumkin emas!»
«Allohu la ilaha illahu alhayyul qoyyum. La taxuzuhu sinatuv va la navm lahu
ma fis-samavati va ma fil arz. Man zallazi yashfa’u ‘indahu illa biiznihi ya’lamu
ma bayna aydihim va ma xolfahum va la yuhituuna bishay’im min-’ilmihi ila
bimaa shaa’ vasi’a kursiyyuhus-samavati val-arza vala ya’uduhu hifzuhuma
vahuval-’aliyyul-’aziym».
Ya’ni, «Allohdan o’zga hech qanday tangri yo’q. Faqat Uning O’zi bordir. U tirik va abadiy
turguvchidir. Uni na mudroq, na uyqu olmaydi. Samovot va yerdagi bor narsalar
Uningdir. Uning huzurida hech kim (birovni) Uning iznisiz oqlay olmaydi. U ularning
(barcha odamlarning) oldilaridagi va orqalaridagi bor narsani biladi. Va ular U zotning
ilmidan faqat O’zi istagan narsalarnigina biladilar. Uning arshi – kursisi osmonlar va
yerdan kengdir. Va Uni osmonlar va yerni hifzu himoyatda saqlab turish qiynamaydi. U
eng yuksak va buyukdir».
– Ushbu zikr-oyatlar o’qilgandan so’ng qaysi amal keladi?
– O’ttiz uch marta «Subhanalloh», o’ttiz uch marta «Alhamdulillah», o’ttiz uch marta
«Allohu akbar» aytiladi. So’ng qo’llarni ko’krak to’g’risigacha ko’tarib ushbu duo o’qiladi.
«Allohumma taqobbal minna solatuna va siyamuna va qiyamuna va qiroatina
va ruku’una va sujuduna va qu’uduna va tasbehina va tahlilina va tahshana va
tazarru’una. Allohumma tamaa taqsiruna va taqobbal tamamana vastajib
dua’ana vag’fir ahyaina varhim mavtana ya mavlona. Allohumma taqobbal
minna hazihis-solatil-farzi ma’as-sunnati ma’a jami’i nuqsonatiha bifazlika va
karomika va la tazrib biha vujuhina. Ya ilahal ‘alaminn va ya xoyrin nasirin
tavaffana muslimina valhiqnaa bis-solihina va sollalohu ta’ala ‘ala xoyri xolqihi
Muhammadin va ‘ala alihi va ashabihi ajma’in!»
Ma’nosi: «Iloho, bizlarning namozimizni, qiyomimizni, ro’zamizni, ruku’mizni,
tahlilimizni, tavoze’mizni, iltijomizni va jami amallarimizni qabul qilgin hamda duoimizni
ijobat qil, yorlaqagin, o’tganlarni rahmat qil, balo va illatlardan saqlagin! Bizlarni imonli
holimizda bu o’tkinchi dunyoni tark etishimizda ko’maklashgin. Yaratilganlarning eng
yaxshisi Muhammad alayhissalomni va uning oilasini, do’stlarini rahmat qilgin!
Namoz shartlari
Namoz o’qish uchun quyidagilar shart:
1. Tahoratda bo’lish.
2. Libosning pokligi.
3. Namozgohning ozodaligi.
Ibodati islomiya. Ahmad Hodiy Maqsudiy
www.ziyouz.com kutubxonasi
4. Avratlar hammasi libosda bo’lishi.
5. Namoz o’z vaqtida o’qilishi.
6. Qiblaga qarab turish.
7. Dildan niyat qilish.
Namoz ruknlari
Namozga kirishishdan avval «Allohu akbar», deyish, tik turish, qiyomda uch oyat
miqdoricha Qur’on o’qish, peshonani yerga yetkazib ikki marta sajda qilish, qa’dada
bo’lish, namoz ruknlarining har qaysisini o’z o’rnida bajarish, namozdan o’z ixtiyori bilan
chiqish namoz ruknlariga kiradi.
Namoz vojiblari
– Namozning vojiblari nechta?
– Fotiha surasini o’qimoq,
– farz namozining avvalgi ikki rakatiga, sunnat va nafl namozlarining har rakatiga bir bor
Fotiha surasidan so’ng biror sura yoki uch oyat Qur’on zam qilmoq,
– tumaniniyata – ruku’ va sujudda tasbeh aytar miqdorida o’tirmoq,
– qavma – ruku’dan qaytgan vaqtda qaddini to’g’ri qilib bir oz turmoq,
– jalsa – ikki sajda orasida bir oz o’tirmoq,
– qa’dai u’lo – uch-to’rt rakatlik namozlarning ikkinchi rakati oxirida «Attahiyot» o’qish
– tashahhud – har qa’dada «Attahiyot» o’qimoq,
– salom – namozdan salom lafzi bilan chiqmoq,
– muvalot – namoz amallarini birin-ketin bajarmoq,
– jahr – bomdod, shom va xufton namozlarining avvalgi ikki rakatida imomning ovozini
chiqarib qiroat qilmog’i,
– ixfo – qolgan rakatlarda ovozni maxfiy qilmoq,
– insot – imom qiroat qilgan paytda muqtadiyning sukut qilmog’i,
– takbirot – hayit namozlarinig har rakatida uch marta takbir aytmoq,
– Qunut – vitrning uchinchi rakatida duoyi Qunutni o’qimoq,
– sajdai sahv – unutib farz amalni kechiktirgan yo vojibni tark qilgan kishining sajdasi.
Namozda yigirma beshta sunnat bor:
– farz namozini jamoat bilan o’qish;
– farz namozi uchun azon aytish;
– farz namozidan oldin takbir aytish;
– farz namozidan oldin qo’lni quloqqa yetkazish;
– ayollarning qo’llarini ko’krakkacha ko’tarishlari;
– qiyomda turganda qo’lni bog’lash;
– takbirdan so’ng namoz boshida Sano aytish;
– Sanodan so’ng «A’uzubillah»ni aytish;
Ibodati islomiya. Ahmad Hodiy Maqsudiy
www.ziyouz.com kutubxonasi
– Fotiha surasidan so’ng «Omin», deyish;
– ruku’ga borganda va undan qaytganda hamda sajdaga borganda «Allohu akbar»,
– ruku’da uch marta tasbeh aytish;
– sajdada uch marta tasbeh aytish;
– ruku’dan qaytilganda imom bilan yoki yolg’iz o’quvchi «Sami’allohu liman hamidah»,
– so’ng «Robbana lakal hamd», deyish;
– ikkinchi qa’dada salovotni oxirigacha o’qish;
– ikkinchi qa’dada salovotdan so’ng oyat o’qish;
– takror salom, ya’ni o’ng va so’l tarafga salom berish;
– niyat salomini berish;
– takbirni, tasmiyani, salomni baland ovozda aytish;
– imom bilan namoz o’qiganda har amalni tengma-teng bajarish.
Namoz mustahablari
Namoz mustahablari yigirmata:
– namozga kirishayotib qo’l ko’targanda barmoqlar orasini ochiq tutish;
– bosh barmoqlar quloq yumshog’iga tekkizilishi;
– tik turgan paytda ikki oyoq orasining sal ochiq turishi;
– qo’l bog’langanda chap qo’lning kaft bo’g’inini o’ng qo’lning bosh barmog’i va
chinchalog’i bilan bog’lab ushlash;
– sura va zikrlarni burro-burro o’qish;
– bomdod va peshinda Fotiha surasidan keyin uzunroq suralarni o’qish;
– asr va xufton namozida o’rtacha uzunlikdagi suralarni o’qish;
– shom namozida qisqa suralarni o’qish;
– avval uzun, keyin kalta suralarni o’qish;
– sajda chog’i bosh barmoq quloq yonida bo’lishi;
– sajdada qo’l barmoqlari bir-biriga tegib turishi;
– sajdada oyoq barmoqlari yerga tegib, tovon ko’tarilib turishi;
– qo’l va oyoq barmoqlari qiblaga qarab turishi;
– qa’dada qo’l barmoqlarini past qilib turmasdan o’z holicha son ustiga qo’yish;
– uch va to’rt rakatli farz namozlarining ikki rakatidan so’nggi rakatlarida Fotiha surasini
o’qish, ammo sunnat, vojib va nafl namozlarida Fotiha surasidan so’ng bir sura qo’shib
– namoz ichida yo’talmaslik, esnamaslik, tavoze’lik, salom berganda orqadagi kishini
ko’rar darajada yuzni burish.
Namoz paytidagi makruh holatlar
Ular oltmish bitta:
– qiroatga xalal beruvchi narsani og’izda saqlash;
– ruku’ holatida bosh yelkadan baland turishi;
– no’xot kattaligida taom yeyish;
Ibodati islomiya. Ahmad Hodiy Maqsudiy
www.ziyouz.com kutubxonasi
– oyat va tasbehlarni barmoq bilan sanash;
– sunnatlardan birortasini qasddan tark etish;
– qiroatni ruku’da tamom qilish;
– ikki ko’zni yumib turish;
– namoz tugamay, peshonasini artish;
– namoz payti libosni tekislash;
– qasddan bir oyatni yarmida to’xtatib, boshqasini boshlash;
– peshonani yerga tekkizmay, sallani tekkizish;
– jamoatga odam qo’shilganda imom ovozini pasaytirishi;
– namozni imom cho’zib yuborishi;
– yeng tirsakkacha chiqishi, burun qoqish;
– takbirni takror aytish;
– uzrsiz devorga yoki ustunga suyanish;
– mehrob ichiga butunlay kirib olib namoz o’qish;
– barmoqlari bilan biror so’zni yozib ko’rsatish;
– bosh yo qosh bilan biron so’zni ishora qilish;
– tahorat tang bo’lib turganda namoz o’qish;
– qabrga yo najasga qarab namoz o’qish;
– oldinda joy bo’lsa-da, ortda namoz o’qish;
– boshyalang namoz o’qish – bularning bari namoz chog’i qilinsa, makruhdir.
Namozni buzuvchi amallar
Namozni ushbu yigirma ikki amal buzadi:
– qasddan bir kishiga salom berish;
– qasddan alik olish;
– duoda odamlardan narsa talab qilish;
– dunyo ishi uchun ovoz chiqarib yig’lash;
– kam bo’lsa-da, taom yeyish;
– mast holda bo’lish;
– ish qilish, ya’ni libos kiyish, qashinish;
– Qur’onning ma’nosini buzib o’qish;
– imomdan ilgari turish;
– oftob chiqayotganda bomdod o’qish;
– farz amallarining birortasini tark qilish;
– libosining yoki o’zining bulg’anishi va shu kabilar namozni buzuvchi amallardir.
Namozning muboh amallari
– Yuz o’girmay, ko’z qiri bilan nazar tashlash;
– ilon yo chayon o’ldirish;
Ibodati islomiya. Ahmad Hodiy Maqsudiy
www.ziyouz.com kutubxonasi
– nafl namozda bir rakatga bir surani ikki marta o’qish;
– imomning vojib harakatini bilish uchun yondagi kishiga nazar solish.
Namoz paytida tahoratning buzilishi
– Burun qonasa yo shunga o’xshash xunuk hodisa bo’lsa, ibodatdagi kishining namozi
– Ha. Bunday holda kishi tahoratini yangilab, boshdan yoki to’xtagan joyidan o’qishi
lozim. Bu paytda imom namozni tugatgan bo’lsa, u kishi yolg’iz o’qiydi.
– Namoz o’qib turgan kishining oldidan kesib o’tsa bo’ladimi?
– Yo’q, bu holat makruhdir. Ancha naridan bo’lsa, joiz. Namoz o’qiyotgan kishi o’zini
bildirishi uchun «Subhanalloh» deb qo’ysa bo’ladi yoki bir gaz oldinga tayoqcha suqub
qo’yadi. Jamoat bo’lib o’qilsa ham, oldindagi yo’lakni berkitmaslik uchun tayoqcha tiqib
Zaif va nogiron kishilar bayoni
– Zaif va nogiron kishilarning namozda hukmi qanday?
– Kishi zaifligi sababli qiyomga turolmasa, o’tirib o’qiydi. O’tirgan holicha bukilib ruku’
qiladi, sajdada esa el qatori boshini yerga tekkizib o’qiydi. Agar ruku’ va sajdaga holi
kelmasa, o’tirgan ko’yi ruku’ va sajdaga bir oz egilib, ishora qilib o’qisa ham bo’ladi.
Agar o’tirishga ham quvvati yetmasa, oyoqlarini qibla tarafga uzatib, chalqancha yotib,
boshi bilan ishora qilib o’qiydi. Agar bunga ham quvvati kelmasa, u zotga ma’zurdir.
Qachon quvvatga kirsa, qazosini o’qish niyati bilan keyinga qoldiradi.
– Namozni uzrsiz o’tirib o’qisa bo’ladimi?
– Suvda, kemada kelayotganlarga mumkin.
– Sunnat va nafl namozini otda turib o’qisa bo’ladimi?
– Otda o’qilsa, qaysi tarafga qarab o’qiladi?
– Ot ketayotgan tarafga qarab.
– Qariligi yoki g’oyatda sovuqligi tufayli tili Qur’onni to’g’ri talaffuz qila olmaydiganlar
namozni qanday o’qigani ma’qul?
– Unday kishilar imomga iqtido qilsin. Yolg’iz bo’lsa, bilgan oyatini bir necha bor
– Bir kishi sabab bilan hushidan ketib yotib qolsa, o’qilmay qolgan namozni nima qiladi?
– Hushsizlik 24 soat ichida bo’lsa, har bir namozni qazo qilib o’qiydi, agar 24 soatdan
oshsa, u holda yangi kunning namozlariga kirishadi.
Ibodati islomiya. Ahmad Hodiy Maqsudiy
www.ziyouz.com kutubxonasi
TO’RTINCHI QISM
Jamoat bayoni
– Namozni imom va jamoat bilan o’qimoq yolg’iz va tanho o’qimoqdan yigirma yetti
daraja ortiq savoblidir.
– Ikki, uch va undan ziyoda kishi farz namozini qanday holda o’qisin?
– Ularning orasidan bir kishi imom bo’lib, qolganlari unga ergashib (iqtido qilib)
– Jamoat bilan o’qiladigan namoz qanday holda o’qiladi?
– Imom bosh bo’lib, qolgan kishilar namozga ergashib o’qiydilar. Namozning har rukni va
har amalini imomdan keyin yoki imom bilan barobar bajaradilar, hech bir amalni
imomdan ilgari qilmaydilar.
– Imomga ergashuvchilar (muqtadiylar) namoz ichida bo’lgan hamma zikrlarni
o’qiydilarmi?
– Yo’q, hammasini emas, balki qiyomda takbiri tahrimadan so’ngra faqat Sanoni o’qiydi.
«A’uzu billah», «Bismillah»ni va suralarni o’qimaydi, balki sukut qiladi. Ruku’dan
qiyomga qaytganda imom «Sami’allohu liman hamidah»ning o’zinigina aytadi.
Orqadagilar «Robbana lakal hamd»ni aytadilar, «Sami’allohu liman hamidah»ni
aytmaslar. Boshqa zikrlarni imom ham aytadi, ergashuvchilar ham aytadilar. Ammo
imom takbirlarni va «Sami’alloh»ni, salomni ovoz chiqarib aytadi. ergashuvchilar
zikrlarni ichda aytadilar. Ovoz chiqarib o’qiladigan namozlarda Fotiha surasi tamom
bo’lgandan so’ng ergashuvchilar ichlarida «Omin», deydilar.
– Ergashuvchi bir kishi bo’lgan vaqtda imomning qaysi tarafida turadi?
– Imomning o’ng tarafida. Imomga shu qadar yaqin turadiki, ergashuvchining oyoq
barmoqlari imomning tovoniga barobar turadi. Imomning chap tarafida va orqasida
tursa ham joizdir, lekin sunnatga xilof bo’ladi.
– Ergashuvchining qadami imomning qadami bilan barobar bo’lsa yoki imomdan
keyinroq bo’lsa, ammo o’tirgan holda tizzasi imomning tizzasidan ilgari o’tib tursa, zarari
– Zarari yo’qdir, qadam mo’tabardir.
– Balog’atga yetgan katta kishilar bilan yosh bolalar qo’shilib bir imomga ergashsalar,
qanday holda saf oladilar?
– Yosh bolalar ulug’ kishilar safida emas, o’zlari ortda saf bo’lib turadilar.
– Yosh bola ulug’ kishilar safida turib namoz o’qisa, ulug’ kishilarning namoziga zarari
– Ulug’ kishilarning namoziga zarari yo’q. Lekin sunnatga xilof bo’ladi.
– Xotinlar erkak kishiga ergashib namoz o’qimoqlari durustmi?
– Durust, lekin bunda imom xotinlarga imom bo’lmoqni qabul qilmog’i va niyat etmog’i
shart. Agar imom xotinlarga imom bo’lmoqni niyat qilmagan bo’lsa yoki imom
bo’lmaslikni niyat qilgan bo’lsa, u xotinlarning namozi durust bo’lmaydi.
– Xotinlar qaysi safda turadilar?
– Hammadan oxirgi safda turadilar, bolalardan ham keyingi safda turadilar.
– Agar xotin kishi erkak kishilar safiga kirib, erkaklarga barobar tursa, erkaklarning
namoziga zarari bormi?
– Agar imom xotinlarga imom bo’lmoqni niyat qilgan bo’lsa, erkaklarning namozi
buziladi, agar xotinlarga imom bo’lmoqni niyat qilmagan bo’lsa, xotinlarning namozi
buzilishi shu suratda bo’ladiki, erkak bilan xotin kishi bir namoz uchun taxmira boylagan
bo’lsalar-u ikkovlarining o’qigan namozlari ado namozi bo’lsa.
Ibodati islomiya. Ahmad Hodiy Maqsudiy
www.ziyouz.com kutubxonasi
– Xotinlarning jamoat uchun masjidlarga chiqishlari durust bo’ladimi?
– Yosh xotinlarning har qaysi namoz uchun jamoatga chiqishlari makruhdir. Ammo
qarigan xotinlarning faqat peshin va asr namoziga jamoatga chiqishlari makruhdir.
Undan boshqa namozlarga qarigan xotinlarning chiqishi makruh emasdir.
– Balog’atga yetgan kishilar yosh bola va xotin kishilarga ergashib jamoat bilan namoz
o’qisalar, durust bo’ladimi?
– Bir yosh bolaga boshqa yosh bola ergashib jamoat bilan namoz o’qimog’i durust
– Bir xotin boshqa xotinga ergashib jamoat bilan namoz o’qimog’i durust bo’ladimi?
– Namoz durust bo’ladi, lekin makruhdir.
– Xotinlar o’zlari jamoat bo’lib namoz o’qishni xohlasalar, imomi qay yerda turadi?
– Erkaklar imomidek butkul ilgari o’tib, qavmdan ajrab turmas, balki saf o’rtasida turar,
lekin sezilmas qadar oldinroqda turishi yaxshiroq.
– Imom orqasida turadigan ergashuvchilarning qay tariqa turmoqlari sunnat?
– Har bir ergashuvchi safni to’g’ri olishi uchun oralarida biror kishi sig’arlik yo undan ham
kamroq bo’sh joy qoldirmaslikka g’oyatda qattiq e’tibor berish sunnatdir.
– Uzrsiz kishi uzrli kishiga ergashishi durust bo’ladimi? Masalan, bir kishining jarohati
bo’lsa, o’sha jarohatdan hamma vaqt qon va yiring kelib tursa, biror namozning vaqti
qadar zamon pok turmasa, shu kishiga bunaqa holda pok kishining ergashishi durust
– Farz namoz o’qiydigan kishiga nafl namoz o’qiydigan kishining ergashishi durust
– Asr namozi va shom namozidan boshqa namozlarda durust bo’ladi. Ammo asr
namozidan so’ngra nafl namoz o’qish makruh bo’lgani sababli va nafl namozni uch
rakatli qilib o’qish durust bo’lmagani sababli bu ikki namozga nafl niyati bilan ergashib
Qiziqarli malumotlar
Таровеҳ намозининг ҳукми ва унинг фазилатлари (Аёлларга) (3-қисм)