Тарихдаги энг ёвуз ҳукмдорлар
Дунё тарихида кўплаб ҳукмдорлар ўтган, улардан баъзилари ўзининг зулми, ҳаддан ташқари қаттиқ қўллиги билан ажралиб турган. Қуйида шулардан базъиларини келтириб ўтамиз.
Гай Сезар Калигула
Гай Сезар Калигула ўзининг золимлиги билан ном чиқарган ҳукмдордир. Бу инсон аввалига жудаям яхши ҳукмдор бўлган ва табиийки халқи томонидан жуда ардоқланар эди.
Бир куни Калигула қаттиқ хасталаниб қолди, шунда бутун халқ унинг соғайиши учун тилакжлар айтиб юрди. Ҳақиқатдан ҳам бир неча ойдан кейин касаллик чекинди, аммо унинг севикли инсони – маъшуқаси вафот этди. Сезарнинг мусибати чексиз эди, аламзада Калигула аламини бошқалардан оладиган бўлди, одамларни сабаб-бесабаб қатл қила бошлади.
Калигула одамларнинг қатл қилиниши, уларнинг дарё бўлиб оққан қонларини томоша қилишни ёқтирар эди, бу нарса уни янада қонхўр бўлишига сабаб бўлди. Аммо бу зулм узоққа чўзилмади, Сезарнинг устози бўлмиш Кассий Херей томонидан уюштирилган суиқасдда у қаттиқ яраланди ва ҳалок бўлди.
Ин Чжен
Хитойда ҳам Ин Чжен исмли золим ва қонхўр ҳукмдор бўлган. Халқ унга “Шарқнинг қонхўр йўлбарси” деб ном қўйган. Император тахтга ўтирганда унга қарашли мамлакат ҳалокат ёқасида эди, шунинг учун уни оёққа қўйиш ва тартиб ўрнатиш учун қаттиққўллик зарур эди.
Мамлакатга бостириб келаётган барча душман қўшинлари тор-мор этилди, лашкарбошилар йўқ қилинди. Бу император фақатгина ўзига нисбатан бўлган садоқат ва фидокорликни тан олар, итоат этмаганларнинг эса бошларини танасидан жудо қилар эди.
Мана шундай диктатурага қарамай, мамлакатда йўллар, бинолар қурилар, янги шаҳарлар бунёд этилар эди. Буюк Хитой девоир ҳам айнан Ин Чжен ҳукмдорлиги даврида барпо қилинган.
Чингизхон
Чингизхон Хитойдан тортиб Киевгача бўлган халқларнинг ҳаммасини қўрқувга солган. Зулми ва улуғворлиги билан у бир неча асрлар ҳукм сурган Буюк мўғуллар империясига асос солди. Чингизхон душман ва сотқинларга нисбатан қонхўр бўлган, садоқат ва дўстликни эса қадрлаган. Айнан қаттиққўл ва золимлиги туфайли у мана шундай улкан ҳудудни босиб олиш ва узоқ вақт давомида уни ушлаб туришга эришган.
Юлий Иккинчи (Ёвуз)
Мунофиқ ва айёр Юлий Иккинчи мақсадига ҳар хил йўллар билан эришар эди. Мард ва саҳий бўлиш керак бўлса – шундай бўлар эди, ёвуз ва золим бўлиш керак бўлса – сотқинликдан ҳам, қотилликдан ҳам тоймас эди.
Ёшлик даврида одамларни ўғирлаб, уларни қулликка сотар эди, руҳоний бўлганида эса босқинчи ва қотилларни ёқлаб чиқар эди.
У халқлар ва мамлакатларни бир-бирларига қарши қайрашни жуда хуш кўрар, қонли урушларни уюштирар эди.
Кизикарли маълумотлар
Тарихдаги энг ёвуз ҳукмдорлар