Сўзларини айта туриб кўз ёшлади узбекча шеър

Сўзларини айта туриб кўз ёшлади узбекча шеър

Сўзларини айта туриб кўз ёшлади

Сўзларини айта туриб кўз ёшлади

Зикр айтиб ўтирсалар. Хабиби Нур.
Қошларига келди, ночор фақир бир қул.
Салом бериб, ийманиброқ сўз бошлади.
Сўзларини айта туриб кўз ёшлади…

Ё, Расулим. С. А. В. сизга битта саволим, бор.
Сўрайдиган илтижойим, барорим бор.
Биламанки, сизга ҳамиша Аллох ёр…
Жавоб беринг, сиздан сўрар саволимга….

Ул улуғ Зот секин тасбеҳларин қўйиб..
Ним таббасум очиқ юзлиликла туриб..
Саволингни берчи, қани дедилар чин..

Ёлғоннида ҳушламасман сўзла ростин..

Аёлим бор бор олтита норасидам..
Қари отам, ва муштипар бир волийдам..
Аммо уларни боқмоққа йўқдир чорам..
Нима қилай, айтинг, ё Расули Акрам…

Қўшниларим бор Ҳам бой ҳам зикрдадир..
Бари иноқ, бирга доим хам фикрдадир..
Аммо мени, оиламу, кулбам фақат..
Ортиқ бунга қилолмасман энди тоқат…

Расул.С.А.В.мудом одоб билан тингладилар…
Боқчи дебон кулбаларин имладилар..
Фақирни хўб хаёлларин жамладилар..
Ҳалимликла, сўзларини бошладилар…

……Билсанг агар, Эй умматим солгин қулоқ…
Сен эмассан ҳеч фақир ё нодон қолоқ..
Бор эканку, Отанг Онанг завжанг яна…
Сен улардан дуоларни олгин кўпроқ…

Биркунгая етадиган емиш бўлса…
Қозонингда майли шўрва қайнаб турса.
Билсанг Аллох энг суйгани фақирлардир..
АЛЛОХ, синов берар агар, қулин суйса…

Сабринга кўп ажр мукофотлар бордир..
Ихлос этсанг жаннатда бир кўшк бисёрдир..
Аллох назарида олтин асли хордир..
Зикринг бўлса Эгам хар ишинга кордир..

Энг афзали, истиғфорни лозим тутгин..
Ва Роббингдан фақат яхшиликни кутгин..
Дунё фоний, Асл дунё гўзал сен сиротдан елдай ўтгин..
Шудир сенга бера олар таскиним чин..
Сўзларимни мулохаза қилгин секин…

Фақир келиб, Расул.С.А.Вни қўлларин ўпди..
Шу дақиқдан қаноатни лозим тутди…
Шукур қилиб бундан кейин ҳар ҳолига..
Мамнун ҳолда, кулбасига юриб кетди…

Ортидан жим боқиб қолдилар Нур Хабиб.С.А.В.
Дуо айлаб сўрадилар, Ё Роббим хар бандангни, холин биларсан, Ўзинг бўлгин табиб…..

Фотима бинту Забиҳуллоҳ.

Бир китобда шу хақида, ривоят ўқиб қолган эдим…
Шеърий тарзда ёзмоққа жазм қилдим….
Хатолари бўлса Аллох кечирсин….

Шерлар
Сўзларини айта туриб кўз ёшлади узбекча шеър