Соғлом сочлар ўстириш воситаси

Соғлом сочлар ўстириш воситаси

Соғлом сочлар ўстириш воситаси
Соғлом сочлар ўстириш воситаси

Соғлом сочлар ўстириш воситаси 
 
  
 
Сочлари эрта тўкила 
бошлаган кишилар уни даволаш чорасини излай бошлайдилар. Айримлар косметик 
муолажалар ёки соч эктириш йўлини қидирадилар. Лекин бу усуллар жуда қиммат 
туриши билан биргаликда ҳамма вақт ҳам кутилган натижани беравермайди. 
 

Сизга сочларингиз ўсишини 
қувватловчи ва уларнинг соғломлигини таъминловчи табиий усулни тавсия 
қилсам-чи?  
 
Одатда, ҳар куни 50-100 
тагача соч толалари тўкилиши сезилмай юз беради, лекин бошда сочсиз оролчаларни 
“кашф” қилганингизда ҳақиқий ташвиш бошланади. Энди ташвишланмасангиз ҳам 
бўлади, чунки уйда тайёрланадиган, қўлбола табиий воситадан фойдаланиб муаммони 
бартараф қилишингиз мумкин. 
 
Бунинг учун керак бўлади: 
 
Ярим стакан пиво; 
 
Яримта банан; 
 
Бир ош қошиқда асал; 
 
Битта тухум сариғи. 
 
Тайёрлаш: 
 
Тухум сариғини яхшилаб 
кўпиртирасиз; 
 
Яримта бананни майда бўлакчаларга 
қирқасиз; 
 
Тухум ва бананни блендерда 
аралаштирасиз; 
 
Сўнг ярим стакан пиво ва 
бир ош қошиқ асални қўшасиз; 
 
Бир жинсли паста ҳосил 
бўлгунча яхшилаб аралаштирасиз. 
 
Бу воситадан фойдаланиш: 
 
Паста тайёр бўлгандан сўнг 
уни бармоқларга олиб бошдаги сочлар тарк этган оролчаларга ва соч 
қувватсизланиб ингичка булиб қолган соҳаларга суртасиз ва таъсир қилиши учун 
2-3 соатга қолдирасиз. Сўнг сочларни илиқ сув ва шампун билан ювасиз. Йўғон ва 
соғлом сочлар чиқиши учун бу воситани 7 кун давомида узлуксиз қўллайсиз. Соч 
тўкилиши камайиб, вақт ўтиши билан оролчалар ҳам йўқолиб боради.

Саломатлик
Соғлом сочлар ўстириш воситаси