Соғиниб яшайлик бир биримизни согинч хакида шеър
Илк севги энг баланд кўкдаги юлдуз.
Ундан узолмаймиз кўз қиримизни.
Висол деганлари армон бўлса хам,
Соғиниб яшайлик бир биримизни.
Омонат дунёга омонлик тилаб,
Хар дилга эзгулик оловин қалаб,
Яхши ю ёмонни ёд айлаб,
Соғиниб яшайлик бир биримизни.
Ёдимда шод кулиб юрган онларим,
Жонимга жон қадар жона жонларим,
Унутмасдан албат қадирдонларим,
Соғиниб яшайлик бир биримизни.
Тим қора қош кўзли гўзалим эркам,
Яратган бахтингиз айласин бекам.
Сиздан бир утинчим нозли маликам,
Соғиниб яшайлик бир биримизни.
Бахорни соғиниб кутган лоладек,
Сайроқи булбуллар айтган ноладек,
Кўнглида ғубори йук ёш боладек,
Соғиниб яшайлик бир биримизни.
Согинч хакида шерлар, Шерлар
Соғиниб яшайлик бир биримизни согинч хакида шеър