Соғингандим боролмадим ёр согинч хакида шеър
Армон бўлди соғинчимга дор
Ўлгани йўқ хали хисларим бисёр
Яна битта туним ўтаркан бедор
Соғингандим боролмадим ёр
Яна хижрон қўлин тутдим индамай
Ёки борсаммикан дилни қийнамай
Йўқ келма дедингиз мени ўйламай
Соғингандим боролмадим ёр
Айтинг соғинчимга юпанч қайдадир
Излайман телбадай балким ойдадир
Ёки сурнайдами ёким найдадир
Соғингандим боролмадим ёр
Изғирин далалар чопсак қайтарди
Балки сўгиндим деб аста айтарди
Кўзингизга секин боқсам етарди
Соғингандим боролмадим ёр
Бу сўнги кун эмас мен хафа бўлсам
Соғинчни қучоқлаб бағримга олсам
Мени излаб келинг соғиниб қолсам
Соғингандим боролмадим ёр
Далда беринг соғинчимга жим
Тингласангиз биласиз дардим
Ахир сиз хам соғингансиз жим
Соғингандим боролмадим ёр
Отландиму йўллардан қайтдим
Соғинчимни сувларга айтдим
Хафа бўлманг ўқиб сиз байтим
Соғингандим боролмадим ёр.
Согинч хакида шерлар, Шерлар
Соғингандим боролмадим ёр согинч хакида шеър