Сомса тайёрлаш — каватли сомса учун хамир ва начинка рецепти, усуллари

Сомса тайёрлаш — каватли сомса учун хамир ва начинка рецепти, усуллари

Сомса тайёрлаш - каватли сомса учун хамир ва начинка рецепти, усуллари
Сомса тайёрлаш - каватли сомса учун хамир ва начинка рецепти, усуллари

Ўзбекистонда яшайдиган ёки бу гўзал мамлакатда мехмонда бўлган хар бир шаҳс ўзбек ошҳонасининг овқатларини алохида илиқлик билан эслаб туради. Жахонга мащур таниқли таомлар орасида сомса (самса) маҳсус шарафга эга. Сизга асл мазали ва чиройли қаватли сомса тайёрлаш рецептини таклиф этамиз.

СOМСА ТАЙЁРЛАШ УЧУН КЕРАКЛИ МАСАЛЛИҚЛАР
Сомса ҳамири учун:

Ун – 500 грамм
Сув – 250 мл
Туз – 1 чой қошиқ
Сариёғ ёки эритилган ёғ – 100 грамм
Сомса начинкаси учун:

Ёғли қўй гўшти (лаҳм) – 500 грамм
Пиёз – 500 грамм
Туз – 1 чой қошиқ

Мурч кукуни – 1 чой қошиқ
Зира (таъбга кўра) – 1 чой қошиқ
ҚАВАТЛИ СOМСА ТАЙЁРЛАШ УСУЛЛАРИ
Сомса учун ҳамирни тайёрлаш учун 250 мл илиқ сувга (бир стакан) га 5 грамм туз қўшиб, аралаштиринг. Столга ёки идишга 500 грамм унни элаб солинг, тузланган сувни қўшиб, оддий ҳамир қоринг.
Ҳамирни зувала қилиб, устини идиш билан ёпинг ва 20-30 дақиқага дам олишга қолдиринг.
20 дақиқадан сўнг, ҳамирни тўртбурчак шаклда, 0,5 мм қалинликда қилиб ёйинг. Бу қаватли ҳамир ўзига ҳосдир. Бунда классик франсузча ҳамирдан фарқли ўлароқ, қатламлар столга перпендикуляр бўлади.
Ёйилган ҳамирга 100 грамм эритилган ёғ ёки сариёғ ёки маргарин суртинг.
Ёғланган ҳамирни зич рулет қилиб ўранг ва 18 та тенг қисмга бўлиб олинг.

d181d0bed0bcd181d0b0 d182d0b0d0b9d191d180d0bbd0b0d188 d0bad0b0d0b2d0b0d182d0bbd0b8 d181d0bed0bcd181d0b0 d183d187d183d0bd d185d0b0 660ec0c38d6b5
Кесилган ҳамирнинг хар бир қисмини кўндаланг қилиб қўйиб, кафт билан босиб, кулчача шаклини беринг. Сомса учун ҳамир бўлакчаларини таҳтага қўйиб, устини плёнка билан ёпиб, ярим соат музлатгичга ёки икки соат совутгичга қўйинг.
Сомса учун гўштли начинка тайёрлаш учун 0,5 кг пиёзни кубик шаклида тўғраб олинг, 0,5 кг гўштни хам томонлари 0,5 см бўлган кубик қилиб кесиб олинг, ҳохишга кўра гўштни қиймалагичда майдалаб олиш ёки аксинча, йирикроқ қилиб тўғраш хам мумкин.
Идишга гўшт ва пиёзни солинг. Начинкага бир чой қошиқ туз ва бир чой қошиқ мурч қўшинг, таъбга кўра бир чой қошиқ майдаланган зира қўшиш хам мумкин. Барчасини яҳшилаб аралаштиринг, сўнг устини ёпиб, четга олиб қўйинг.
Совутгичдан сомса учун тайёрланган ҳамирларни олиб, хар бирини қалинлиги 1 мл бўлган юпқа доира қилиб ёйиб олинг.  Хар бир доирачанинг ўртасига қийма қўйиб, уни тенг қилиб тақсимланг.

d181d0bed0bcd181d0b0 d182d0b0d0b9d191d180d0bbd0b0d188 d0bad0b0d0b2d0b0d182d0bbd0b8 d181d0bed0bcd181d0b0 d183d187d183d0bd d185d0b0 660ec0c39cde1
Ҳамирни уч томонидан бир-бирини устига қўйган холда навбати билан қийма устига кўтариб тугинг, унга учбурчак шаклини бериш лозим. Сўнг учта бурчагини хам алохида қатлаб, букиш керак.
Сомса пишириш листига чокини пастга қаратган холда терилади. Юзасига туҳум сариғи суртилади, ҳохишга кўра кунжут сепиш мумкин.
Қатламли сомса 30 дақиқа давомида 180-200 °C хароратда олдиндан қиздирилган печда пиширилади.
Тайёр бўлган сомса дастурҳонга иссиқлигида тортилади.

Пазандалик, Таомлар
Сомса тайёрлаш — каватли сомса учун хамир ва начинка рецепти, усуллари