Скарлетт Ёханссон: Голливуднинг энг омадли малласоч аёли ҳақида 10 та қизиқарли факт
Қуйидаги мақоламиз орқали барчага яхши таниш бўлган ва ижролари билан кўпчиликнинг қалбини забт эта олган Голливуднинг энг мафтункор актрисаларидан бири Скарлетт Ёханссон ҳақидаги айрим қизиқарли фактларни эътиборингизга ҳаволат этамиз.
2016 йилда Скарлетт йилнинг энг кассабоп актрисаси деб топилган: унинг иштирокида суратга олинган «Илк қасоскор: қарама қаршилик” ва «Яшасин Сезар!» филмлари 1,2 миллиард доллар даромад олган.
Болалигидан у Патрик Суейзини «Нопок Рақслар» филмида ижро этган роли орқали севиб келади.
Скарлеттнинг уч нафар ака-укаси ва бир опаси бор. Унинг эгизак акаси Ҳунтер билан яқин муносабатлари сақланиб қолган. Улар ташқи кўриниши жиҳатидан бир-бирига унчалик ҳам ўхшаш эмас, лекин болалигидан бир-бирларини қўллаб-қувватлаб туришган, айниқса ота-оналари ажрашганларида.
Скарлеттнинг опаси, Ванесса ҳам актрисалик фаолияти билан шуғулланади. Аммо бу соҳада унчалик муваффақият қозона олмаган. Ушбу соҳадаги 20 йиллик фаолияти давомида у фақат 8 филмда рол ўйнади. Асосан иккинчи даражали ва эпизодик ролларда кўриниш берган.
Тўлиқ метражли филмдаги илк ролини 9 ёшлигида ижро қилган.
Вақти-вақти билан, кайфиятга қараб, актриса ўзига татуировка чиздириб ҳам туради. Унинг 4та татуировкаси бор: шафақ, омадкелтирувчи тақа, «Мен Ню-Ёркни яхши кўраман» сўзи ва «А» ҳарфи ёзилган сирли белги.
Скарлеттнинг биринчи эри Раян Рейнолдс эди. Улар 2008 йил сентябр ойида турмуш қуришди ва икки йилдан сўнг ажрашишди. “Юлдузли жуфтлик учун муносабатларни ривожлантириш ҳар доим қийин. Вақтингизни аниқ тартибга солиш керак, айниқса иккалангизнинг кариерангиз ўсаётган пайтда. Агар улардан бири бошқасига қараганда муваффақиятли бўлса, унда вазият янада мураккаблашади. Шунда сиз ўзаро муносабатларга халақит берадиган рақобат хиссидан қочиб қутула олмайсиз «, — Скарлетт воқеани шундай шарҳлайди. Ўша йилларда унинг актёрлик карераси собиқ эриникига қараганда анча яхши ривожланаётган эди.
2017 йил 2 март куни актриса иккинчи марта ажралиш учун ариза берганини эълон қилди. Бу сафар француз журналисти Ромен Дориак билан. Биргаликда улар беш йил ҳаёт кечиришди ва бир нафар қиз фарзандли бўлишган эди.
Актрисанинг Парижда попкорн дўкони бор. Иккинчи турмуши чоғида у Францийада кўп вақт истеъқомат қилди ва айнан ўша паллаларда севимли ширинлиги йўқлиги унга яхшигина сезилди. Шу боис у ўзининг маккажўхори кафесини очди. Очилиш пайтида у пештахта ортида турарди. Айтиш керакки, тушунмовчиликлар ҳам бўлди, французларни попкорнга ҳам ўргатишди. Улар попкорнга ғайриоддий ингредиентлар қўшишди: шалфей, пармесан ва қаймоқли қулупнай.
Актриса ҳунук аёл рўлини ижро этишни жуда ҳам истайди. Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, Скарлетт “Аждаҳо белгили қиз” филми учун кастингга ташриф буюрганида филмга истарали актриса олиш истагида эмасликларини айтиб уни рад этишган.
Кизикарли маълумотлар
Скарлетт Ёханссон: Голливуднинг энг омадли малласоч аёли ҳақида 10 та қизиқарли факт