Сиз Аллоҳдан сўрашни билинг узбекча шеър

Сиз Аллоҳдан сўрашни билинг узбекча шеър

Сиз Аллоҳдан сўрашни билинг

Сиз Аллоҳдан сўрашни билинг

Эй яқиним сиздан илтимос,
Ғийбатимни сал камроқ қилинг.
Четга суриб ғаразни бироз,
Сиз Аллоҳдан сўрашни билинг,

Куйманг шу оз топганларимга,
Хасад. эмас, хавасда қолинг.
Давлат вафо қилибди кимга,
Сиз Аллоҳдан сўрашни билинг,

Чин дўст дея сиз мени эмас,
Яратганни аввал тан олинг,
Банда берса ахир қуш тўймас
Сиз Аллоҳдан сўрашни билинг,

Сухбатимга муштоқ бўлсангиз,
Майли кунда мехмоним бўлинг.
Обруйимни хавас қилсангиз,
Сиз Ҳудодан сўрашни билинг.

Бергувчию олгувчи Аллоҳ,
Берганига шукрлар қилинг.
Боридан хам этмасдан жудо,
Сиз Аллоҳдан сўрашни билинг,

Шерлар
Сиз Аллоҳдан сўрашни билинг узбекча шеър