Сиз Аллохдан сурашни билинг узбекча шеър

Сиз Аллохдан сурашни билинг узбекча шеър

Сиз Аллохдан сурашни билинг
Сиз Аллохдан сурашни билинг

~Эй якиним сиздан илтимос,
~Гийбатимни сал камрок килинг.
~Четга суриб гаразни бироз,
~Сиз Аллохдан сурашни билинг…

~Куйманг шу оз топганларимга,

~Хасад эмас,хавасда колинг.
~Давлат вафо килибди кимга,
~Сиз Аллохдан сурашни билинг…

~Чин дуст дея сиз мени эмас,
~Яратганни аввал тан олинг.
~Банда берса ахир куш туймас,
~Сиз Аллохдан сурашни билинг…

~Кучугимни макташни куйиб,
~Ёлгонданмас, юракдан кулинг.
~Куйингизни етимга суйиб,
~Сиз Аллохдан сурашни билинг…

~Сухбатимга мушток булсангиз,
~Майли кунда мехмоним булинг.
~Обруйимни хавас килсангиз,
~Сиз Аллохдан сурашни билинг…

~Бергувчию олгувчи Аллох,
~Берганига шукрлар килинг.
~Боридан хам этмасдан жудо,
~Сиз Аллохдан сурашни билинг

Шерлар
Сиз Аллохдан сурашни билинг узбекча шеър