Сизни соғинганда, ё, Расулуллоҳ узбекча шеър

Сизни соғинганда, ё, Расулуллоҳ узбекча шеър

Сизни соғинганда, ё, Расулуллоҳ

Сизни соғинганда, ё, Расулуллоҳ

Дунё арзимайди дийдорингизга,
“Умматим” деб чеккан озорингизга.
Тўйиб термулсайдим рухсорингизга,
Сизни соғинганда, ё, Расулуллоҳ.

Сабримла умидлар синашган чоғи,

Дилга кўчди ойнинг азалий доғи.
Битганга ўхшайди умрим адоғи,
Сизни соғинганда, ё, Расулуллоҳ.

Маккага пиёда етгим келади,
Соғинчни саҳродек ютгим келади.
Сиз ётган томонга кетгим келади,
Сизни соғинганда, ё, Расулуллоҳ.

Салавот жойланса дудоғларимга,
Байтуллоҳ айланса қароғларимга.
Сийрат сир сўзлайди нигоҳларимга,
Сизни соғинганда, ё, Расулуллоҳ.

Соғинч асли дарддир жудаям оғир,
Тўкилиб боради кундан- кун бағир.
Руҳим айро бўлар танимдан ахир,
Сизни соғинганда, ё, Расулуллоҳ.

Хаёлга чўмаман гоҳо индамай,
Хаёллар олислар қасд этиб атай.
Асри Саодатга бир зумга қайтай,
Сизни соғинганда, ё, Расулуллоҳ.

Дунё арзимайди дийдорингизга…

Шерлар
ё, Расулуллоҳ узбекча шеър, Сизни соғинганда