Сиздан қарзим йўқ! узбекча шеър
Кечирасиз, сиздан қарзим йўқ,
Тикиб бўлдим, жоним, хону монимни.
Хайр, деб жар солиб ураверманг дўқ..
Қайнатманг тин олиб турган қонимни!
Ҳеч нарса қолмади сўз бисотимда,
Кечилиш ҳар ҳолда бегона эмас.
Ёлғизлик қўлидан тутган аёлни,
Кўчада ким кўрса айбдор демас!
Уларни биз билан нима иши бор?
Токай гап сўзлардан яшайман илҳақ!
Етар, равон бўлсин кетган йўлингиз..
Ҳаммани тақдирин битиб бўлган Ҳақ!
Ўйламанг замоннинг зайли эрур бу,
Айрилиқ, ҳижрон ва ранжу аламлар,
Сизга инсоф тилаб Роббимга бордим..
Синдия не-не у ўткир қаламлар!
Фойдаси бўлмади, қийнаб нетармиз?
Муносиб танлашни билмади юрак.
Ночор оғир бўлди, охир дийдамиз,
Сизга висол керак!
Бизга бахт керак….!
Шерлар
Сиздан қарзим йўқ! узбекча шеър