Сенсиз мен севги хакида шеър
Сенсиз мен гўёки тушга ўхшайман,
Уйғонсанг лахзада кетарман ўчиб.
Сенсиз мен қанотсиз қушга ўхшайман,
Кўкни севаману кетолмам учиб.
Сенсиз мен манзили йўқ бир йўловчи,
Чалкаш кўчаларни кезаман дайдиб.
Сенсиз мен куйману йўқ бир тингловчи,
Дардли нолаларга кетаман сингиб.
Cенсиз мен қуёшман булутлар тўсган,
Кичик дарчалардан боқаман таъфтсиз.
Сенсиз мен кўзёшман ёлғизлик қучган,
Ёммғирдек тўкилиб бораман бахтсиз.
Сензиз мен якуни ёзилмаган шеър,
Ўқиб бўлмас сира мириқиб мени.
Сенсиз оёғимни тортар қаро ер,
Юрагинга яшир беркитгин мени.
Сенсиз мен орзуман ушалмайдиган,
Харчанд интилмайин эришиб бўлмас.
Сензиз мен беморман тузалмайдиган,
Нетай бу дард билан келишиб бўлмас.
Сензиз бўғзим ичра ўтмайди нафас,
Ёлғиз умидимсан эрта кун учун.
Сенсизликни менга эп кўрмасанг бас,
Мен ахир тирикман фақат сен учун.
Сенсизликни раво кўрмагин менга,
Ёлғиз умидимсан эрта кун учун!
Севги хакида шерлар, Шерлар
Сенсиз мен севги хакида шеър