Сенку, севгим, бўлажак ёрим севги хакида шеър
Тунлар ухлай олмай ўйлайман сени,
Кундуз учратолмай ўйлайман сени.
Барча шерларимда сўйлайман сени
Сенчи, севгим, эслайсанми ҳеч!
Ҳаёл оғуши тинч қўймайди иним
Чақирса эшитмай қоламан синглим.
Сени унутолмай безовта кўнглим
Сенчи, севгим, излайсанми ҳеч!
Балки бу ҳаётнинг менга синови
Балки хатодир — бу қилган танловим.
Кимлардир бунинг чун сочар оловин
Сенчи, севгим, ёнганмисан ҳеч!
Севдиму севилмай, бўлдим овора
Масофамиз узоқлашиб борар тобора
Сени унутолмай юрак минг пора
Сенчи, севгим, суйганмисан ҳеч!
Нега? Айтгин сен мендан йироқ
Нечун мени қийнайди фироқ.
Севаману, билмайман бироқ
Сенчи, севгим, севганмисан ҳеч!
Бўлди! Бу менинг қатий қарорим
Жим чидаб юришдан битди мадорим
Сеникидир билгин борлиғим, борим
Сенку, севгим, бўлажак ёрим!!!
Севги хакида шерлар, Шерлар
бўлажак ёрим севги хакида шеър, севгим, Сенку