Сени яна соғиндим кечир! согинч хакида шеър
Мағрур туриб, кўксимни кериб,
«Қайтмайман» деб, ваъдалар бериб,
Қалбимдаги ўтли муз эриб,
Сени яна соғиндим кечир!
Юракдаги тошларим билан,
Кўнглимдаги ғашларим билан,
Қароғимда ёшларим билан,
Сени яна соғиндим кечир!
Ер чизаман, сенга қаролмай,
Сенсизликка бардош беролмай,
Туйғуларга қарши юролмай,
Сени яна соғиндим кечир!
Қалбим узра уя қурган ғам,
Юзда кулгу, юракда алам,
Сен ўзганинг ёри бўлсанг ҳам,
Сени яна соғиндим кечир!
Ишқ баҳридан ўтган мен эдим,
Қанча илҳақ кутган мен эдим,
Чидолмасдан кетган мен эдим,
Сени яна соғиндим кечир!
Ўз устимдан ўзим минг кулиб,
Ҳисларимнинг сўзига кириб,
Ер юзида қанча қалб туриб,
Сени яна соғиндим кечир!
Сўраб Ҳақдан, ишқдан паҳоним,
Кўкни тутиб залворли оҳим,
Ўзим кечирмаган гуноҳим,
Сени яна соғиндим кечир!
Согинч хакида шерлар, Шерлар
Сени яна соғиндим кечир! согинч хакида шеър