Сени севганларим ёдинга тушсин севги хакида шеър

Сени севганларим ёдинга тушсин севги хакида шеър

Сени севганларим ёдинга тушсин
Сени севганларим ёдинга тушсин

Кимнидир согиниб ёлгиз колганингда,
Сени севганларим ёдинга тушсин.
Кисматинг олдида ожиз колганда,
Мени куйганларим ёдинга тушсин.

Сендан бахтлар юзин бурса йиглама,

Юрагинг аламга тулса йиглама.
Хаётдан умидинг сунса йиглама,
Мени айтганларим ёдинга тушсин.

Суйганинг юз буриб вафо килмаса,
Битта ширин сузин раво курмаса.
Ваъдалар берса-ю, аммо келмаса,
Мени кутганларим ёдинга тушсин.

Калбингни дардини аритолмасанг,
Умрингни бир кунин ёритолмасанг.
Кимнидир кийналиб унутолмасанг,
Алам ютганларим ёдинга тушсин.

Куз олдингда ёринг хиёнат килса,
Сен куз ёш туксанг-у, у бепарво кулса.
Атайин ёнингда узгани кучса,
Мени курганларим ёдинга тушсин.

Майли мен розиман эсламасанг хам,
Сен кайдасан деб изламасанг хам.
Кимгадир бу хакида сузламасанг хам,
Сени севганларим ёдинга тушсин…!

Севги хакида шерлар, Шерлар
Сени севганларим ёдинга тушсин севги хакида шеър