Сезар салати — рецепти, босқичлари + расмлар билан, тавсиялар, соуси ва сухариклари

Сезар салати — рецепти, босқичлари + расмлар билан, тавсиялар, соуси ва сухариклари

Сезар салати - рецепти, босқичлари + расмлар билан, тавсиялар, соуси ва сухариклари
Сезар салати - рецепти, босқичлари + расмлар билан, тавсиялар, соуси ва сухариклари

Сезар салати сўнгги пайтда жуда мащур бўлиб бормоқда. У кўплаб турли рецептларга эга, унга қисқичбақа, товуқ, курка гўшти, товуқ ёку бедана туҳумлари, шампинён, бринза, пишлоқ, ёнғоқ, булғор қалампири ва хатто жўҳори, майиз ёки ананас хам қўшиб тайёрланадиган турлари мавжуд. Ушбу мақолада эса анъанавий товуқ гўштидан тайёрланадиган сезар рецепти келтирилади.

Салатнинг номланиши Рим императори Юлий Сезар билан хеч қандай боғлиқликка эга эмас. У салатни ўйлаб топган Сезар Кардини (Cаесар Cардини) номига аталган.

СЕЗАР САЛАТИ ТАЙЁРЛАШ РЕЦЕПТИ
Тайёрлаш вақти: 1 соат | Портсиялар сони: 6
Керакли масаллиқлар

Салат учун:

Товуқ филеси – 400 г
Айсберг салати – 1 бош
Черри помидорлари – 200 г
Пармезан пишлоғи – 100 г
Oқ нон – яримта
Саримсоқ – 2 тишча
Зайтун мойи – 3 ош қошиқ
Туз, мурч.
Соуси учун:

Туҳум – 2 дона
Зайтун мойи – 60 мл
Ҳантал – 2 чой қошиқ

Лимон шарбати – 3 ош қошиқ
Саримсоқ – 2 тишча
Пармезан пишлоғи – 50 г
Туз.
ТАЙЙOРЛАНИСХИ
Соусини тайёрлаш:

Идишда сув қайнатиб олинади ва оловдан олинади. Туҳум бутунлигича қайноқ сувга солиб, унда 1 дақиқа давомида ушлаб турилади, сўнг сувдан чиқариб олиб, ҳона хароратида 10-15 дақиқа давомида совутилади. У бирон идиш ёки блендер чашкасига чақиб солинади.

Туҳум совуқ бўлмаслиги керак, уларни совутгичдан 1-2 соат олдин чиқариб, 10-15 дақиқа давомида илиқ сув солинган идишга қўйиб олиш керак.

Саримсоқ пўстидан тозаланади ва эзилади. Лимондан шарбати сиқиб олинади.
Пармезан қирғичнинг майда тишидан чиқарилади.
Соус учун барча масаллиқлар блендер идишига солинади ва бир ҳил масса хосил бўлгунча майдаланади. Сезар учун соус тайёр.

d181d0b5d0b7d0b0d180 d181d0b0d0bbd0b0d182d0b8 d180d0b5d186d0b5d0bfd182d0b8 d0b1d0bed181d29bd0b8d187d0bbd0b0d180d0b8 d180d0b0 660ec1cb467a9
Салатни тайёрлаш:

Дастлаб оқ бўлка нондан (ёки узун батондан) ярми кесиб олинади ва устки қавати олиб ташланади. Сўнг нон кубик шаклида кесилади.
Саримсоқ пўстидан тозаланади ва пичоқнинг ён томони билан езилади, кичикроқ идишга солинади ва устидан зайтун мойи қуйилади. Идиш 20-30 сонияга микротўлқинли печга қўйиб олинади, бунинг натижасида мой ўзига саримсоқнинг ҳушбўйлигини олади.
Нон кубиклари противенга бир текис қилиб терилади ва бир ҳилда саримсоқли зайтун мойи суртилади. Противен ноннинг юзасида тилларанг тус хосил бўлгунча 10-15 дақиқага 180 °C гача қиздирилган печга қўйилади.
d181d0b5d0b7d0b0d180 d181d0b0d0bbd0b0d182d0b8 d180d0b5d186d0b5d0bfd182d0b8 d0b1d0bed181d29bd0b8d187d0bbd0b0d180d0b8 d180d0b0 660ec1cb5a189
Товуқ филеси ювилади, иккига бўлинади, сўнг таҳминан 10 см узунликдаги бўлакларга бўлинади. Гўштга туз ва мурч сепилади.

d181d0b5d0b7d0b0d180 d181d0b0d0bbd0b0d182d0b8 d180d0b5d186d0b5d0bfd182d0b8 d0b1d0bed181d29bd0b8d187d0bbd0b0d180d0b8 d180d0b0 660ec1cb6f301
Товага озгина зайтун мойини солиб, қиздирилади ва товуқ гўшти тилларанг тусга киргунча хар икки томонидан ўрта оловда қовуриб олинади. Гўштнинг хар бир қисми кичик бўлакларга бўлинади (бир бўлагидан бир портситя салат чиқади).

d181d0b5d0b7d0b0d180 d181d0b0d0bbd0b0d182d0b8 d180d0b5d186d0b5d0bfd182d0b8 d0b1d0bed181d29bd0b8d187d0bbd0b0d180d0b8 d180d0b0 660ec1cb8331d
Айсберг ювилади, баргалари ажратилади.

Ушбу турдаги салат баргининг оддий салат баргидан фарқи, соус қуйилганда юмшаб қолмаслигида. У доим қарсилдоқлигича қолади.

Айсберг барглари етарлича катта бўлакларга ажратилади.

Салат баргларини пичоқ билан эмас, қўллар ёрдамида бўлиш керак. Чунки металл билан алоқа қилиб, барглар аччиқ таъм бериши мумкин. Қолаверса, биринчи усулда уларнинг кўриниши хам чиройлироқ бўлади.

d181d0b5d0b7d0b0d180 d181d0b0d0bbd0b0d182d0b8 d180d0b5d186d0b5d0bfd182d0b8 d0b1d0bed181d29bd0b8d187d0bbd0b0d180d0b8 d180d0b0 660ec1cb98b07
Черри помидорлари ювилади ва тенг иккига бўлинади (агар каттароқ бўлса, чорак қисмга).
Пармезан сабзавотни арчиш учун пичоқ билан ингичка пластинкалар қилиб кесилади.

d181d0b5d0b7d0b0d180 d181d0b0d0bbd0b0d182d0b8 d180d0b5d186d0b5d0bfd182d0b8 d0b1d0bed181d29bd0b8d187d0bbd0b0d180d0b8 d180d0b0 660ec1cbadb3d
Энди, салат учун барча масаллиқлар тайёр бўлганда уни териш қолди. Ликопчага айсберг барглари терилади, устидан товуқ гўшти ва пармизан қўйилади. Кейинги қаватда суҳариклар ва помидорлар терилади ва салтга соус қуйилади. Сезар салати тайёр, ёқимли иштаха!

d181d0b5d0b7d0b0d180 d181d0b0d0bbd0b0d182d0b8 d180d0b5d186d0b5d0bfd182d0b8 d0b1d0bed181d29bd0b8d187d0bbd0b0d180d0b8 d180d0b0 660ec1cbc1f7bТАВСИЯЛАР
Агар айсберг салатини топиш қийин бўлса, унинг ўрнига оддий салат баргларидан ёки пекин карамидан фойдаланиш мумкин.
Соусни тайёрлаш учун керак бўладиган масаллиқлар қўл остида топилмаса, яна бир рецеспти – маёнез, ҳантал, ўсимлик мойи, лимон шарбати ва саримсоқни аралаштиришдир.
Нонни кесиш муаммо бўлмаслиги учун тайёр саримсоқли суҳарик сотиб олиш хам мумкин. Лекин улар уй шароитида тайёрлангани каби мазали бўлмайди.

Пазандалик, Салатлар
босқичлари + расмлар билан, Сезар салати — рецепти, соуси ва сухариклари, тавсиялар