Севсангиз жондан севинг… севги хакида шеър
Севсангиз жондан севинг, сўнгида жон қийналмасин,
Бемеҳрга дуч келиб, бир меҳрибон қийналмасин.
Ҳеч бир ошиқ куймасин ишқ ўтида девонавор,
Унга ёр бўлсин садоқат, ҳеч қачон қийналмасин.
Севги бўстони вафо бирла безансин бир умр,
Тушмасин боғга ғубору, боғбон қийналмасин.
Сен кўтар осмон қадар ёрни муносиб бўлса гар,
Кетса оҳ чексин замину осмон қийналмасин.
Биз-ку меҳмон бир-бировга, хонадондур бу ватан,
Бир-бировни қийнамайлик, хонадон қийналмасин.
Соҳиби шондур муҳаббатда вафоли бўлса ёр,
Ёрга бахт бахш айлаган соҳиби шон қийналмасин.
Ошиқ шоирга ўзинг жону жаҳонсан, дилбарим,
Қийнама, бир мен эмас — жону жаҳон қийналмасин.
Севги хакида шерлар, Шерлар
Севсангиз жондан севинг… севги хакида шеър