Севара — Отам
Севара — Отам Текст песни
Суянган тоғимсиз, ишонган боғим,
Сизлар бор – мен учун қайғу бегона.
Бирингиз қуёшим, бирингиз ойим,
Иккингиз учун бу кўнглим остона.
“Ота” деб сўзласам, юрагим осмон,
“Она” деб сўзласам, сўзларим жаҳон.
Гоҳида чарчасам дунё ғамидан,
Ёнимда турдингиз сизлар ҳар қачон. {х2}
Офтобим, қуёшим, баҳорим – Онам,
Борлиги жонимга мадорим – Отам. (х2)
Жаннатнинг калити ҳокипойингизда,
Меҳрга чўмилдим дил сойингизда.
Бахтимни топдим мен, ташвиш билмадим,
Мен учун қилган ҳар дуойингизда. {х2}
Офтобим, қуёшим, баҳорим – Онам,
Борлиги жонимга мадорим – Отам. (х2)
Бир-бирингизга сиз шундоқ ярашиб,
Турасиз минг шукр, меҳрингиз тошиб.
Ўзим ҳам юз ёшга етган чоғимда,
Ёнимда туринглар юзлардан ошиб. {х2}
Офтобим, қуёшим, баҳорим – Онам,
Борлиги жонимга мадорим – Отам. (х2)
Кушик матнлари
Севара — Отам