Севаман жоним! севги хакида шеър
![Севаман жоним! севги хакида шеър 1 Севаман жоним!](https://megabaza.net/wp-content/uploads/2024/04/d181d0b5d0b2d0b0d0bcd0b0d0bd-d0b6d0bed0bdd0b8d0bc-d181d0b5d0b2d0b3d0b8-d185d0b0d0bad0b8d0b4d0b0-d188d0b5d18ad180_660e1ad9354ca.png)
Ойлар тунда ҳусн талашган,
Кундуз қуёш кўргани шошган,
Илк бор боққан кўзлар қамашган,
Юзларингни севаман жоним!😘
Оҳулар ҳам ҳижолат қолган,
Найза киприқ қўриқлаб борган,
Аллоҳ нурли ёғдуни солган,
Кўзларингни севаман жоним!😍
Эшитганда мавжлангувчи жон,
Тўғри этган қалбимни нишон,
Тотларига ҳатто бол ҳайрон,
Сўзларингни севаман жоним!🥰
Учрашганда ерга қадалган,
Эркаланиб, номим алқалган,
Фақатгина менга аталган,
Нозларингни севаман жоним! 😊
Суюклигим, ягонам, эркам,
Айламагин қароқларинг нам,
Танҳойимсан, гўзал …м!
Сени жондан севаман жоним!❣️❤️🔥💝
Севги хакида шерлар, Шерлар
Севаман жоним! севги хакида шеър