Саҳиҳ ҳадислар тўплами
- 1-kitob (PDF, 19.3 MB)
- 2-kitob (PDF, 24.1 MB)
- Imom Muhammad ibn Hasan ash-Shayboniy «Kitobul-osor» (PDF, 13.5 MB)
Imom Muhammad ibn Hasan ash-Shayboniyning Hazrati Imomi A’zam rh.dan rivoyat qilgan hadislar to’plami
Саҳиҳ ҳадислар тўплами
Самура ибн Жундуб (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Тиланчилик бир (уқубатли) тирналмоқдирки, киши у билан ўз юзини тирнагайдир. Илло киши ҳукмдордан сўраса ёки ўта зарур иш борасида бўлса (мумкин)».
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитдим, айтдилар: «Сизлардан бирортангиз эрта тонгда бориб ўтин термоғи, уни орқалаб ташимоғи, ундан садақа қилмоғи ва шу билан одамлардан беҳожат бўлмоғи, сўраса ё берадиган, ё бермайдиган кишидан тиланиб юрмоғидан кўра, албатта, ўзи учун яхшироқдир! Юқори қўл паст қўлдан яхшироқдир. (Аввал) қўл остингиздагилардан бошланг!».
Али (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам Умар (розияллоҳу анҳу)га айтдилар: «Биз Аббоснинг бу йилги закотини аввалги йили (ўтган йили) олганмиз».
Али (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Аббос (розияллоҳу анҳу) ўз садақаларини вақти кирмасидан эртароқ бермоқ борасида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўрадилар. Расули Акрам бу хусусда у кишига рухсат бердилар».
Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам, фитр садакаси Рамазон ҳайити куни намозга боришдан олдин чиқарилсин, деб амр қилдилар».
Абдуллоҳ ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам, фитр закотини (фитри Рамазонни) мусулмонлардан ҳар биттасига – хоҳ озод, хоҳ қул; хоҳ эркак, хоҳ аёл бўлсин – хурмодан бир соъ ёки арпадан бир соъ тарзида (бермоқликни) фарз қилдилар».
Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам фитр садақасини эркаку-аёл, озод ва мамлук (қул) ҳар бир мусулмон кишига, хурмодан бир соъ ёки арпадан бир соъ тарзида (бермоқликни) фарз қилдилар». (Ровий) айтадики, «Кейинчалик одамлар буғдойдан ярим соъ бермоқни одат қилишди».
Али ибн Шуъайбнинг бобосидан ривоят қилинди; «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам Макка (шаҳри) кўчаларига бир жарчи юбордилар: «Диққат! Фитр садақаси, хоҳ эркак,хоҳ аёл, хоҳ озод, хоҳ қул, хоҳ катта, хоҳ кичик бўлсин – ҳар бир мусулмон учун вожибдир! Буғдойдан икки мудд, бошқа таомлар (масаллиқлар)дан бир соъ (берилгайдир!)».
Абу Саъид Ал-Худрий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида фитр закотига таомдан (буғдойдан) бир соъ, арпадан бир соъ, хурмодан бир соъ, майиздан бир соъ, қурутдан бир соъ чиқарар эдик. То Муовия Мадинага келгунича (шунча) чиқариб турганмиз. Муовия (Мадинага келгач) нутқ сўзлади, халққа айтган гапларида ушбу (сўз) бор эди: «Мен, Шом буғдойидан икки мудди бир соъ хурмога тўғри келаётганини кўряпман». Шунда халқ бунга кўнди. » Абу Саъид айтдики, «Мен аввал қандай чиқарган бўлсам, ҳануз худди ўшандай чиқараман».
Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Аёл эрининг уйидан холис ниятда ва сочиб-совурмасдан (садақа) берса, унга эрининг ажр-савобича савоб берилгай. Аёл эзгу ниятда бўлгани учун (берилур); хазинабонга ҳам шунча ажр-савоб теккай».
Qiziqarli malumotlar
Саҳиҳ ҳадислар тўплами