Саъдулла Ҳаким (1951-2020) to’liq malumot oling
Саъдулла Ҳаким 1951 йил 25 мартда Жиззах вилояти Фориш туманидаги сўлим Гараша қишлоғида туғилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (2002). ТошДУнинг журналистика факультетини тугатган (1977) .
«Саховат» журналида, «Ўзбекистон адабиёти ва санъати», «Ўзбекистон овози» газеталарида адабиёт ва санъат бўлими мудири, масъул котиб, «Маърифат» газетасида бош муҳаррир (1992-1996), Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида Ахборот тарғибот-таҳлил марказининг раҳбари, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасининг бош муҳаррири бўлиб ишлаган. У Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг аъзоси.
Шу кунга қадар унинг “Ҳамал тонглари» (1981), «Сен кутган баҳор» (1986), «Ёз оқшоми» (1996), «Она сўз» (2000), «Сайланма» (2001), «Кўнгил юзи» (2006), «Кўҳна нақл» (2011) каби ўндан ортиқ шеърий тўпламлари нашр этилган. Публицистик асарлари ҳам бор («Эсимда қолган кунлар», «Атом қаърига саёҳат»).
У Гёте, Пушкин, Лермонтов, Есенин, Юнус Эмро каби шоирларнинг асарларини ўзбек тилига таржима қилган.
2020 йил 11 октябрда Тошкент шаҳрида вафот этган.
Biografiya
Саъдулла Ҳаким (1951-2020)