Сартарошлик санъатининг сиз билган ва билмаган қирралари

Сартарошлик санъатининг сиз билган ва билмаган қирралари

Сартарошлик санъатининг сиз билган ва билмаган қирралари

Сартарошлик санъатининг сиз билган ва билмаган қирралари

Ер юзида инсоният пайдо бўлиши билан турли ҳил касблар ҳам вужудга кела бошлаган. Қадимдан пайдо бўлган касблар инсонлар томонидан асрлар оша такомиллаштирилиб борилган. Ўтмиш даврларидан то ҳозирги кунга қадар яшаб келаётган ҳамма касблар инсонлар фойдаси учун ҳизмат қилиб келмоқда. Бугунги мақоламиз орқали шу каби касблардан бири бўлган сартарошликнинг сиз билган ва билмаган қирраларини очиб берамиз.

Имидж
Ҳар бир инсоннинг бошқаларга ўхшамайдиган, ўзгалардан ажралиб турадиган бирор жиҳати бўлади. Бундай жиҳатлар сирасига ташқи кўринишни ҳам мисол қилиб келтирсак бўлади. Ҳар ким у эркак ёки аёл бўлишидан қатъий назар ўзига ҳос кўриниш соҳиби бўлади. Ташқи кўринишнинг бошқалар эътиборини тортадиган қисми бу албатта, сочлардир. Сочларнинг бетакрор кўриниши ва ўзига хослигида эса сартарошларнинг алоҳида ўрни бор. Ҳар бир сартарош бирор бир “санъат асари” яратишда ўз мижозининг юз тузилиши, ранги, услубига эътибор беради, ундан сўнггина касбий маҳоратидан келиб чиққан ҳолда ўз ишини бажаради.

d181d0b0d180d182d0b0d180d0bed188d0bbd0b8d0ba d181d0b0d0bdd18ad0b0d182d0b8d0bdd0b8d0bdd0b3 d181d0b8d0b7 d0b1d0b8d0bbd0b3d0b0d0bd d0b2 660e3c057ccfaҚизиқарли факт
“Сартарош” сўзи илк бор Германияда пайдо бўлган бўлиб, немисча “перуcкенмачер” яъни “уста турмак ясовчи” сўзларидан келиб чиққан. Ўша даврларда мамлакатда фақатгина эркак сартарошлар бўлиб, улар фақат эркаклар учун ҳизмат кўрсатишган. Аёллардан фақатгина саройларда яшовчи аслзода хонимларгагина маҳсус сартарошлар ҳизмат қилишган, оддий аёлларга эса сартарош ҳизматидан фойдаланиш мумкин бўлмаган.
d181d0b0d180d182d0b0d180d0bed188d0bbd0b8d0ba d181d0b0d0bdd18ad0b0d182d0b8d0bdd0b8d0bdd0b3 d181d0b8d0b7 d0b1d0b8d0bbd0b3d0b0d0bd d0b2 660e3c05a697bСартарошлик этикаси…
Сартарошлар риоя қилиши лозим бўлган қоидалар:

-тозалик;

-хушмуомалалик;

-эътиборлилик;

-ижодкорлик;

-тезкорлик;

-ҳалоллик;
d181d0b0d180d182d0b0d180d0bed188d0bbd0b8d0ba d181d0b0d0bdd18ad0b0d182d0b8d0bdd0b8d0bdd0b3 d181d0b8d0b7 d0b1d0b8d0bbd0b3d0b0d0bd d0b2 660e3c05bd09bҲар бир сартарошнинг ўзига ҳос услуби бўлади. Кўпинча мижозлар доимий равишда битта сартарош ҳизматидан фойдаланади. Чунки ўша сартарошнинг услуби, муомаласи мижозлар кўнглидан жой олган бўлади. Бундай эътирофга сазовор бўлиш учун сартарошдан касбий малака талаб этилади. Сартарошлар ҳар куни турли ҳил мижозлар билан ишлашига тўгри келади. Улар орасида турли касб эгалари, турли ёш ва жинс вакиллари бўлади. Кўпчилик мижозлар ишдан сўнг, бўш вақтларида сартарошга боради ва баъзан шунақа ҳолатларни кузатамизки, инсонлар ўз ҳаётидаги муаммо ва дардларини сартарошларга айтиб енгил тортишади. Улардан бирон бир маслахат олишни ҳам хоҳлашади. Бундай вазиятларда ҳаётий тажрибга эга бўлган сартарош бўлсагина тўғри йўл кўрсатиши мумкин, акс ҳолда бир келган мижоз иккинчи марта бу сартарошнинг даргоҳига ташриф буюриши даргумон…
d181d0b0d180d182d0b0d180d0bed188d0bbd0b8d0ba d181d0b0d0bdd18ad0b0d182d0b8d0bdd0b8d0bdd0b3 d181d0b8d0b7 d0b1d0b8d0bbd0b3d0b0d0bd d0b2 660e3c05d5321

Кизикарли маълумотлар
Сартарошлик санъатининг сиз билган ва билмаган қирралари