Сардор Рахимхон — Фариштам

Сардор Рахимхон — Фариштам

Сардор Рахимхон - Фариштам

Сардор Рахимхон - Фариштам

Сардор Рахимхон — Фариштам Текст песни

Ривоят қилишларича: Дунёга келишга ҳозирланаётган чақалоқ, Тангри Таолодан сўради:
“Аллоҳим, мени дунёга келтиришинг ҳақида айтишди. Аммо у ерда қандай яшайман? Ҳали жуда кичик ва кучсиз бўлсам.”
– Қўрқма, – деган жавоб бўлди унга. – Фаришталаримдан бири ҳамиша олдингда бўлади. У сени яхши кўради. Асраб авайлайди. Унинг кучли муҳаббатини доимо ҳис қилиб турасан. Ва бу билан бахтли бўласан.

– Лекин инсонлар менга гапиришса, уларни қандай тушунаман? Ахир тилларини билмайманку?
– Ёнингдаги фариштанг сенга дунёдаги энг гўзал ва ёқимли сўзларни сабр-тоқат, муҳаббат ила ўргатади.
– Агар Сен билан гаплашишни истасамчи, унда нима қиламан?
– Фариштанг сенинг қўлларингни очиб, менга дуо қилишни ўргатади.
– Аммо, аммо дунёда ёмон инсонлар ҳам бор деб эшитдим. Уларнинг ёмонлигидан мени ким қутқаради?
– Фариштанг то ёнингда экан, ҳар доим сени улардан асрашга интилади.
– Ҳаммаси яхшику, фақат Сени кўра олмаслигимдан маҳзунман.
– Ғам ема, фариштанг сенга мен ҳақимда гапириб беради. Ва менга етишиш йўлларини ўргатади.
Чақалоқ ёруғ дунёга кетишга чоғланаркан, қалбидаги энг сўнгги саволга ҳам жавоб олишга интилди:
– Аллоҳим, Фариштамнинг исми нима?
– “Фариштанг”. Фариштанг исмини билишинг шарт эмас. Сен уни “Онажон” деб чақирасан…

Кушик матнлари
Сардор Рахимхон — Фариштам