СанЖай — Девона Мажнун
СанЖай — Девона Мажнун Текст песни
Ман умуман бошқа тараф,
Сан бошқа тараф бўлма.
Ахир келган жойимиз битта,
Ватанимиз хур, жаннат диёр, оҳ ёрон-эй.
Найлай айт, на айлай, айт,
Кўнглингни обод бўлиши учун?
Яримта кўнглим берайми
Сани ярим кўнглинг тўлиши учун?
Узма кўзингни кўзимдан,
Ёмон нарсаларни ўйлама.
Дардим тўлиб кетди, сен ҳам дардингни бер –
Ёниб куйлай.
Ман умуман бошқа тараф,
Сан бошқа тараф бўлма.
Ахир келган жойимиз битта,
Ватанимиз хур, жаннат диёр, оҳ ёрон-эй.
Ойда бўлсанг, ман ҳам ойда бўлай,
Майли қуёш ичида сенла ёнай.
Так-така, дум-дум, така-така-дум,
Лайлим бўл-эй, ман девона Мажнун.
Девона Мажнун… ҳей девона Мажнун…
ҳей девона Мажнун…
Лайлим бўл-эй, ман девона Мажнун…
Унмас бир ниҳол ёки майса,
Ахир жонига меҳр томмаса.
Адрда алвон лоладан сўра,
Ранги қизармас офтобга қонмаса.
Ишқингда сани обод бўламан,
Ҳар томонга очилиб-сочилиб.
Сен юрган боғларда мен ҳам борман,
Нурга тўла ҳавони ютиб.
Ман умуман бошқа тараф,
Сан бошқа тараф бўлма.
Ахир келган жойимиз битта,
Ватанимиз хур, жаннат диёр, оҳ ёрон-эй.
Ойда бўлсанг, ман ҳам ойда бўлай,
Майли қуёш ичида сенла ёнай.
Так-така, дум-дум, така-така-дум,
Лайлим бўл-эй… (х2)
Ман девона Мажнун…
Ҳей девона Мажнун… {х3}
Лайлим бўл-эй, ман девона Мажнун…
Кушик матнлари
СанЖай — Девона Мажнун