«Салт Бае»- Нусрет Гокче аслида ким?
Ижтимоий тармоқлар орқали барчага яхши танилиб улгурган турк ошпази Нусрет Гокче туз сепиш усули билан шов-шувга айланди. Бугунги мақоламиз орқали у ҳақидаги маълумотларни сиз билан бўлишмиқчимиз!
Нусрет Гокче (1983 йил 9 августда туғилган, Туз Бае лақабини олган ( «туз йигит», бае — инглизча дўст ёки бола сўзининг жарангли шакли)) — туркиялик қассоб, ошпаз ва стейковлар тармоғига эга ресторатордир. Нуср-Этнинг пишириш техникаси Интернет мемига айланди.
Шахсий ҳаёти
Гокче Туркиянинг Эрзурум шаҳрида курд оиласида туғилган. Унинг отаси кончи бўлган. Оиланинг оғир аҳволи уни 6-синфлигидан ишлашга мажбур қилди ва у Истанбулнинг Кадикой туманида қассоб бўлиб ишлади. Вақт ўтиши билан у шахсий бизнесини йўлга қўйиб, бугунги кундаги кўплаб машҳурлар овқатланадиган ресторанларнинг эгасига айланди. Гокче хайрия ишларида фаол қатнашади, у ўзининг туғилган Эрзурумида мактаб қурдирган. 2017 йил январ ойидан бери Гокче, гўштни пишириб, тузни моҳирона сепган бир қатор видео мемлари туфайли машҳурликка эришди.
Унинг «ташриф қоғози»га айланган видеоси 2017 йил 7 январ куни Тwиттердаги саҳифасида жойлаштирилган «Оттоман стеак» видеоси эди. Бу видео Инстаграмда 10 миллион марта кўрилди, шундан сўнг Гокче Салт Бае («тузли йигит»)деб атала бошланди. Видеонинг кенг репостлари туфайли Гокче Ёу Тубеда ажойиб шуҳрат қозонди, бунинг натижасида бутун дунёдаги таниқли шахслар ва сиёсатчилар унинг ресторанида тез-тез меҳмон бўлиб туришди.
Гокче 2007 йилдан 2010 йилгача бир қатор мамлакатларда, жумладан Аргентина ва АҚШда бўлган ва у ерда ошпаз ва ресторатор сифатида тажриба орттириш учун маҳаллий ресторанларда кўнгилли равишда қатнашган. Туркияга қайтиб келгандан сўнг, 2010 йилда Истанбулда биринчи ресторанини очди кейин эса 2014 йилда Дубайда ресторан очди. Кейинчалик Гокче яна бир қанча шаҳарларда филиалларини очишга эришди.
Туркия оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, туркиялик ошпаз Нусрет Гокче ўзининг стейкларини моҳирона тайёрлаганлиги ва туз сепишдаги имзо ишораси билан бутун дунё бўйлаб таниқли бўлиши учун Америка ПР агентлиги билан шартнома тузган.
Учанкуш порталининг айтишига кўра, дунёнинг турли мамлакатларида кенг миқёсли ПР-кампания Гокчега камида икки миллион долларга тушди.
Ма`лумотларга кўра, туркиялик ошпаз ва ресторанлар эгаси Нусрет Голливуд актёри Леонардо Ди Каприо Дубайдаги ресторанига ташриф буюришига, шунингдек Американинг машҳур «Нарcо» сериалида кичик рўл ижро этиш учун катта миқдорда пул тўлаган.
Нусрет Гокчедан ўзининг машҳур жестини такрорлаганлиги учун мукофот олганиайтилаётганлар орасида италиялик футболчи Марко Борриело, қўшиқчи Бруно Марс, Американинг «Голден Стате Wарриорс» баскетбол жамоаси,Туркиянинг «Галатасарой» футбол клуби ҳужумчиси Лукас Подолски, бразилиялик ҳимоячи Матеус Дория ва бошқа таниқли шахслар ҳам бор.
Кизикарли маълумотлар
«Салт Бае»- Нусрет Гокче аслида ким?