Сайёд ва Хаёт — Бу йуллар

Сайёд ва Хаёт — Бу йуллар

Сайёд ва Хаёт - Бу йуллар

Сайёд ва Хаёт — Бу йуллар Текст песни

Ўша ёмғир сени мендан айирган,
Ўша баҳор сени менга боғлаган.
Ўша хазон дардларимни янгилаб,
Мени сенга чорлаган куз фаслидир.

Яна ёмғир сени менга эслатар,
Шамол ҳидларингни олиб келар.
Бу дард қачон тарк этар мени?
Жуда соғиндим сени, унутмагин шуни.

Қайдасан эй, юзлари ғунча?
Жоними, жоними, жоними мани.
Қайдан излай изларингни?

Борим, борим, боримни мани.
Суратларинг дардга малҳам,
Гулим, гулим, гулимни мани.
Қанчалар билсанг эдинг
Соғинганим сани. (х2)

Қоронғу тун,
Сенла ўтган кунларни эслатмоқда яна бугун.
Юрагим хун,
Суратинга термулиб, ҳаётим бўлмоқда якун,
Хонам тутун.

Юрагим узиб кетдинг,
Қолди ўрнида азоб.
Кўзларингни излайвериб, бўлиб кетдим хуноб.
Кўксимда қон,
Борми мени бу ҳолатдан чиқарадиган инсон?

Қоронғу хонада ёлғиз ўзим,
Дард эзади томонимдан қақшаб.
Қўлимда кишан, еча олмадим нега?
Нафасим эдинг, биласан,
Ҳаётимни олиб, музлатиб кетасан.

Асрлар ҳам эритмас юрагимдаги музни,
Қайтмаслигинг билиб, чиздим суратинг қалбга.
Санадим кунлар, ой, йиллар шу билан бирга,
Ўтган бу вақтларни энди аҳамияти ҳам йўқ.

Бу йўллар иккимиз айиради энди,
Бу йўллар бир пайтлар учраштирган бизни улар.
Сен кетарсан олисларга,
Мен қоларман сенсиз нега суратларинг билан?

Бу кунлар сен билан гўзал эди ўша,
Бу тунлар сени соғиниб ўтади, маҳзун улар.
Хаёлларим олиб кетдинг,
Дардларимга кўмиб кетдинг, айт неларга етдинг?

Қайдасан эй, юзлари ғунча?
Жоними, жоними, жоними мани.
Қайдан излай изларингни?
Борим, борим, боримни мани.
Суратларинг дардга малҳам,
Гулим, гулим, гулимни мани.
Қанчалар билсанг эдинг
Соғинганим сани. (х2)

Қайдасан эй, юзлари ғунча?
Жоними, жоними, жоними мани…

Кушик матнлари
Сайёд ва Хаёт — Бу йуллар