Сайди Умиров (1938-2020) to’liq malumot oling
Адабиётшунос олим, мунаққид, Ўзбекистон ёзувчилар, журналистлар ижодий уюшмалари аъзоси, Республикада хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, “Олтин қалам” мукофоти совриндори Сайди Умиров 1938 йил 10 февралда Самарқанд вилояти Пайариқ тумани Жўрабой қишлоғида туғилган.
У Самарқанд давлат университетининг филология факультетини тамомлаган. Сайди Умиров атоқли адиб А.Қаҳҳор ижоди бўйича номзодлик диссертациясини ёқлаган.
Мунаққиднинг илк китоби 1974 йили “Санъатнинг сеҳрли калити” номи билан чоп этилган. Китоб ёзувчи Абдулла Қаҳҳорнинг маҳоратига бағишланган. Кейинчалик “Миллий маданиятлар ривожида танқидчиликнинг роли“, “БАМ ҳақида ҳикоя”, “Даъваткор сўз”, “Солланиб оқаётган дарё”, “Толибнома”, “Зиёбахш умр саҳифалари”, “Дорилфунунлар тақдиримда”, “Маънавият мулкига саёҳат” каби рисола ва китоблари нашр этилган.
Сайди Умиров 2020 йил 14 ноябрь куни Тошкент шаҳрида вафот этган.
Biografiya
Сайди Умиров (1938-2020)