Саид Аҳмад Васлий (1870-1925) haqida to’liq ma’lumot oling

Саид Аҳмад Васлий (1870-1925) haqida to’liq ma’lumot oling

DO`STLARGA ULASHING:

Васлий (тахаллуси; асл исми Сайд Ахмад уста Азим ўғли) (1870 — Самарқанд — 1925.29.10) — ўзбек ва тожик шоири, маърифатпарвари. Тошкент (1883-91) ва Бухородаги (1893-1902) Кўкалдош мадрасаларида ўқиган.

Бухорода (1903—09), Самарқанддаги Орифжонбой ва Қусам ибн Аббос мадрасаларида мударрислик қилган (1909—17). Улуғбек мадрасасида янгича усул мактаблари учун муаллимлар тайёрлаш курсида дарс берган, адабий тўгарак очиб, унга ҳомийлик қилган (1918—22).

Васлий миллий матбуотнинг шаклланишида фаол қатнашган. Мақола ва шеърлари маорифни ислоҳ қилиш, миллат равнақи каби масалаларга бағишланган. Васлий ижодий меросидан 12000 мисра шеър ва «Армуғони дўстон» (1909), «Асос ул-ислом» (1904), «Туҳфат ул-аҳбоб» (1912), «Таълим ва билдурмакнинг фойдалув ўлмоқи» (1914) каби 25 рисоласи етиб келган.

Malumotlar
Саид Аҳмад Васлий (1870-1925)