Саждаи тиловат ҳақида

Саждаи тиловат ҳақида

Саждаи тиловат ҳақида

Саждаи тиловат ҳақида

بِسْـــــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــــيم

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим!

📚Саждаи тиловат ҳақида.

Қуръондаги сажда оятларининг бирини ўқиган ва эшитган кишига сажда қилишлик вожиб бўлади. Қуръонда 14 ерда сажда оятлари бор:
1. Аъроф сураси, 206.
2. Раъд сураси, 15.
3. Наҳл сураси, 49.
4. Исро сураси, 109.
5. Марям сураси, 58.
6. Ҳаж сураси, 18.
7. Фурқон сураси, 60.
8. Намл сураси, 26.
9. Сажда сураси,15.
10. Сод сураси, 24.
11. Фуссилат сураси, 37.
12. Нажм сураси, 62.
13. Иншиқоқ сураси, 21.
14. ʼАлақ сураси, 19.
Агар бир киши бир ўтирганида бу сажда оятларидан бирини икки ва ундан кўп марта ўқиса бир сажда вожиб бўлади.

Агар бир ўтирганида икки, учта сурадаги сажда оятларини ўқиса нечта сурадалигини ўқиса шунча сажда қилишлик вожиб бўлади, масалан икки сурадаги икки сажда оятини ўқиса икки марта сажда вожиб бўлади.
Агар бир сажда оятини бир ўтирганида бир марта ўқиса, кейин ўрнидан туриб келиб иккинчи ўтиришда яна ўқиса неча марта ўқиса шунча марта сажда вожиб бўлади.
Эшитиш ҳам ўқиганга ўхшаш: бир ўтирганида битта сажда оятни бир неча марта эшитса бир сажда вожиб бўлади, икки ўтиришда эшитса икки сажда вожиб бўлади.
Қуръон ўқиётганда фақат сажда оятини ўқимасдан қолдириб кетишлик макруҳдир. Лекин сажда оятига яна 2 3 та оят қўшиб ўқимасдан қолдиришлик мумкин.
Сажда оятини атрофдагилар эшитиши мумкин бўлса махфий ўқишлик мустаҳабдир.

Тиловат саждаси қилиниши тартиби:

1. Нийят.
2. Аллоҳу Акбар деб такбир айтмоқлик ва саждага кетмоқлик.
3. Саждада Субҳана Роббиял ʼалаа деб энг оз 3 марта тасбеҳ айтишлик (Битта сажда қилинади).
4. Қаъда (намоз охиридаги ўтириш) да ўтириб қуйидаги дуони ўқимоқлик:

Сажжатту лирРоҳмаани ва аманту бирРоҳмаани вағфирлий зунубии я Роҳман. Самиъна ва атўна ғуфронака Роббана ва илайкал масийр — сажда қилдим Роҳманга ва имон келтирдим Роҳманга, гуноҳларимни кечиргин, эй Роҳман. Эшитдик ва итоат қилдик Роббимиз, Унинг саридир қайтишлигимиз.

Тиловат саждасининг 7 та шарти бор:
1. Намозда бўлгандек таҳоратли бўлишлик;
2. Бадани;
3. либоси;
4. Ўрни пок бўлиши;
5. Аврати бекитилган бўлиши;
6. Қиблага қараб туришлик;
7. Ният қилмоқ.

Бу саждада такбирда қўл кўтармоқ ва рукуъ қилмоқ лозим эмас. Балки қиёмда туриб ёки ўтириб ният қилинади ва тўғри саждага кетилади. Бу саждани сажда оятини ўқигандан кейин намоз ўқишлик макруҳ бўлмаган пайтда қилиш лозимдир. Лекин сажда ояти ўқилгач бир неча соат ёки бир неча кундан кейин сажда қилса ҳам дуруст, лекин кўп ҳам кечиктирмаган афзал.
Агар бу сажда оятлари намоз ичидаги қироатда ўқилса сажда оятидан кейин одатий рукуъ қилинса алоҳида сажда қилмайди, ўша одатий рукуъ кифоя қилади.
Агар имом намоз ичида сажда оятини ўқиса ва шундан кейин рукуъга кетмаса сажда қилади ва муқтадийлар ҳам имом билан сажда қиладилар.

Кизикарли маълумотлар
Саждаи тиловат ҳақида