Сабзавот-товукли грил
Мўжизавий таъмга эга газак! Нозик товуқ, витаминларга бой сабзавотлар бу чинакам лаззатланиш бахтини тақдим этади. Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдириши турган гап. Таомнома учун янгилик. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!
Керакли масаллиқлар:
- 1 дона товуқ гўшти (филеси)
- 4 дона 30х30 лаваш нони
- 2 дона помидор
- 1 боғ салат барги
- 1/2 дона лимон
- Таъбга кўра укроп ва кўк пиёз
- Туз ва мурч
- 4 ош қошиқ тартар соуси
Тайёрлаш усули:
1. Товуқ гўшти филесини узунлиги бўйлаб 4 қисмга бўлинг. Озиқ — овқат плонкасига ўранг ва ошхона болғаси билан гўшт қисмларини уриб чиқинг.
2. Гўштларга лимон шарбати ва туз, мурч сепиб, маринадланг. Қиздириб, ёғ суртилган грил товасида гўш бўлакларини ҳар томонлама, қизартириб пиширинг.
3. Лаваш нони устига салат барги, гўшт бўлаги, кесилган помидор, майда тўрғалган кўкат ва таъбга кўра туз сепинг. Рулет қилиб ўранг.
4. Тайёр, мазали газакни тартар соуси билан дастурхонга тортинг.
Ёқимли иштаха!
Пазандалик, Таомлар
Сабзавот-товукли грил