РЎЗАДОРЛАРГА ҲУШХАБАР!
РЎЗАДОРЛАРГА ҲУШХАБАР!
• Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Рамазон ойида менинг умматимга мендан аввалги пайғамбарларга берилмаган беш нарса берилди:
Биринчиси: Рамазон ойининг аввалги кечаси Аллоҳ уларга (раҳмат) назари билан боқади, кимга Аллоҳ раҳмат назари билан боқса, уни ҳеч ҳам азобламайди.
Иккинчиси: Уларнинг оғзидаги ҳид Аллоҳ ҳузурида мискнинг ҳидидан ҳам хушбўйроқ бўлади.
Учинчиси: Фаришталар уларнинг ҳақларига туну кун истиғфор айтадилар.
Тўртинчиси: Аллоҳ азза ва жалла жаннатига: «Бандаларим учун тайёрлангин ва безангин. Улардан тезда дунё қийинчиликлари, ташвишлари кетиб, Менинг жаннатим ва зиёфатимга келадилар», дейди.
Бешинчиси: Рамазоннинг охирги кечаси бўлганда, уларнинг барчасини Аллоҳ мағфират қилиб юборади», деган эдилар, (атрофдагилар): «Эй Аллоҳнинг Расули, у Қадр кечасими?» дейишди. Шунда у зот: «Йўқ! Агар ишчилар ишларини тугатсалар, ҳақлари тўлиқ қилиб бериладими?!»
(Яъни бу мукофот улар рўзани тўлиқ тутганлари учун берилади, Қадр кечасининг савоби алоҳида берилади).
✍️ Насоий ва Байҳақий ривоят қилишган.
Кизикарли маълумотлар
РЎЗАДОРЛАРГА ҲУШХАБАР!