Рулет тайёрлаш — рецепти, хамири ва креми учун керакли масалликлар, сирлари
Ингичка бисквитдан тайёрланган рулет дастурҳонингизни ажиб тарзда безатади ва мехмонларни қувонтиради. Рулет тайёрлаш жуда осон, бироқ кўпчилик бекалар уни пиширишдан чўчишади. Ушбу мақолада уй шароитида турли ҳил начинкали: мурабболи, мевали, қуюлтирилган сутли ва кремли рулетлар тайёрлаш усуллари кўриб чиқилади.
ЮМШOҚ ВА МАЗАЛИ РУЛЕТ РЕЦЕПТЛАРИ
Тайёрлаш вақти: 1,5 соат
МУРАББOЛИ РУЛеТ
Керакли масаллиқлар:
Туҳум – 3-4 дона;
Шакар упаси – 3/4 стакан;
Ун – 1 стакан;
Хар қандай турдаги мураббо – қуюқроғини олган яҳши;
Сариёғ – шаклни ёғлаш учун.
Бу рецепт рулет тайёрлашнинг энг осон усулидир, бошланғич пазандаларга айнан ушбу рецептдан фойдаланиш тавсия этилади.
Тайёрлаш усули:
Даставвал печни ёқиб олиш ва уни 170 ° C гача қиздиришга қўйиш керак. Сўнг туҳумни кўпиртириш учун қуруқ идиш олиш талаб этилади.
Туҳумнинг оқини сариғидан ажратиб олинг, сариғини бир четга олиб туринг. Oқини шакар упаси билан мустахкам кўпик хосил бўлгунга қадар кўпиртиринг.
Секин аралаштиришда давом этиб, бирма-бир туҳум сариғини қўшишни бошланг. Сўнг яҳшилаб эланган ун қўшиб, ҳамир тайёрлашда давом этинг.
Ун тўлиқ эригач, ҳамирни олдиндан тайёрланган противенга солиб, сиртини текисланг. 12 дақиқага пиширишга печга қўйинг.
Тайёр бўлганини бироз кўтарилгани ва юзаси қизарганидан аниқлаш мумкин. Ўта аниқлик учун гугурт чўпи ёрдамида текшириб кўрса бўлади.
Тайёр бўлган бисквитни иссиқлигида салфеткага қўйиб, устига мураббо суртинг, сўнг рулет қилиб ўранг.
Рулетни эхтиёткорлик билан дастурҳонга тортиладиган шаклга қўйиб, четларини текисланг ва иҳтиёрингизга кўра устидан шакар упаси сепинг. Совугач, дастурҳонга чой ёки қахва билан тортиш мумкин.
ҚУЙУЛТИРИЛГАН СУТЛИ РУЛЕТ
Ушбу рулетни хам классик, хам қайнатма суюлтирилган сут билан тайёрлаш мумкин. Иккинчиси қуюқроқ бўлганлиги сабабли уни ишлатган маъқулроқ. Начинкага қўшимча равишда майдаланган ёнғоқ ёки бодом қўшиш мумкин.
Тайёрланиши
Рулет ҳамири яъни бисквит юқоридагидек тайёрланади. Начинкаси учун классик қуюлтирилган сут олинадиган бўлса, уни тенг пропортсияда сариёғ билан аралаштириб, уриб, крем тайёрлаш керак. Қайнатма қуюлтирилган сутни шундайлигича ишлатса хам бўлади.
Бисквит устига қуюлтирилган сут суртилади ва у рулет қилиб ўралади. Устидан безатиш учун шакар упаси сепиш мумкин. Бир кечага совутгичда қолдирилади, ширинлик тайёр!
КРЕМЛИ СХOКOЛАДЛИ РУЛЕТ
Ушбу рулет шоколад ва крем контрасти туфайли байрам дастурҳонига ўзгача чирой баҳш этади.
Ушбу рулетни ичига мевали начинка солиб, устидан шоколадли глазур қуйиш хам мумкин.
КЕРАКЛИ МАСАЛЛИҚЛАР
Рулетнинг ҳамири учун:
3 та туҳум;
Ярим стакан шакар;
1 ош қошиқ асал;
50 грамм юқори сифатли какао кукуни;
Ёғлаш учун сариёғ;
0,5 чой қошиқ истеъмол содаси.
Креми учун:
Ёғлиги 30% бўлган бир стакан сметана;
1/2 стакан шакар упаси;
Бир стакан хар қандай мева (айниқса, гилос билан яҳши чиқади).
ШOКOЛАТЛИ РУЛЕТ ТАЙЙOРЛАШ КЕТМА-КЕТЛИГИ
Идишда туҳум оқи ва асал кўпиритиб олинади. Бошқа алохида идишда қуруқ масаллиқлар (сода, какао ва ун) аралаштирилади.
Аралаштиришни тўҳтатмасдан, оз-оздан суюқ аралашма қуйилади (аксинча эмас);
Тайёр бўлган ҳамир противенга солиниб, бир текис қилинади ва 15 дақиқа давомида 200 °C гача қиздирилган печда пиширилади.
Бисквит пишгунча крем тайёрланади: идишда сметана ва шакар упаси қуюқлашгунча урилади;
Навбатдаги иш мевали начинка тайёрлаш: гилос донакларидан тозаланади, унинг суви бироз сиқиб ташланади, шунда унинг шарбати рулет ёнларидан сизиб чиқмайди.
Тайёр бисквит печдан чиқариб олинади, бироз совуши учун қолдирилади, агар ҳамир қуруқ бўлса. гилоснинг шарбати билан уни намлаб олиш мумкин, шунда рулетни ўраш қулайроқ бўлади;
Бисквитга яҳшилаб крем суртилади, четига бир қатор қилиб гилос терилади (ўраш бошланадиган томонига). Сўнг бисквит рулет қилиб ўралади.
Рулетни бир неча соатга совутгичга қўйиш тавсия этилади, шунда у юмшоқ бўлади ва яҳши намланади.
Умуман олганда, рулетнинг кремига қўшимча равишда бошқа хар қандай ҳуш кўрувчи мевани қўшса бўлади. Масалан банан бу борада ўзини яҳши оқлайди.
РУЛЕТ ТАЙЁРЛАШ: СИРЛАРИ ВА ФOЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР
Доимо противен устидан пергамент қоғоз тўшанг. Шунда ҳамирни ажратиб олиш осон бўлади;
Агар бисквит қуруқ бўлса, уни ўрашдан олдин шакарли сироп билан бироз намлаб олинг, акс холда у ўраш вақтида синиб кетиши мумкин;
Агар печда “конвектсия” функтсияси бўлса, уни ёқиш бисквитни янада хаводор қилади;
Ҳамирини тайёрлаш учун бисквит тайёрлаш сахифасидаги тавсиялар билан танишиб чиқиш хам мумкин.
Пазандалик, Ширинликлар
Рулет тайёрлаш — рецепти, сирлари, хамири ва креми учун керакли масалликлар