Рожий Марғиноний (1834-1918) to’liq malumot oling

Рожий Марғиноний (1834-1918) to’liq malumot oling

Рожий Марғилоний (тахаллуси; асл исм-шарифи Хўжажон Хўжа Низомиддин Хўжа ўғли, 1834 — Марғилон — 1918) — шоир. Қўқон ва Бухоро мадрасаларида таҳсил олган. Хушхат ва саводхон бўлганлиги учун мирзалик қилган.

Шоирнинг адабий мероси 10 минг мисрага яқин: улар ғазал, мухаммас, маснавий, муаммо, рубоий, туюқ, қитъа, фард, таърих каби адабий жанрларда битилган. Рожий лирик шеърларида пок инсоний севгини, олижаноб фазилатни улуғлайди, зулм ва адолатсизликдан нолийди. «Қози сайлов», «Сайлов» ҳажвияларида амаддорларни, порахўр қозиларни танқид қилади, ўз даври сайловининг моҳиятини очиб беради. «Той», «Тойчоқ» каби маснавийларида мустамлакачилик зулми остида қашшоқлашган халқнинг турмушини, очлик, муҳтожлик ҳукм сураётган муҳитни қоралайди. Рожий Дукчи эшон воқеаси ҳақида ҳам шеърлар ёзган.

Ҳофиз, Жомий, Алишер Навоий, Бедил, Фузулий, Нодира ва Фурқат каби шоирларнинг ғазалларига назира ва тахмислар битган.

Biografiya
Рожий Марғиноний (1834-1918)