Рогалик тайёрлаш-рецепти, усуллари, хамири ва асос турлари, тавсиялар
Мазали рогаликлар тайёрлаш усуллари кўп ва бу пишириқ барчага ҳуш келади. Қуйидаги рецепт қумоқ хамирдан тайёрланадиган тури ҳисобланади ва уни асос билан ёки асоссиз тайёрлаш мумкин. Асос сифатида ёнғоқ, мурабболар, шакар аралаштирилган творог, мак каби масаллиқлардан фойдаланса бўлади.
Керакли масаллиқлар:
- Ун – 3 стакан (400 г);
- Сметана – 1 стакан (200 г);
- Маргарин – 250 г;
- Истеъмол содаси – ярим чой қошиқ;
- Шакар упаси.
Тайёрланиши:
1.Маргарин ун билан бирга аралаштириб, уваланг.
2. Сметанага ичимлик содаси солиб, аралаштириб, сўнг хамир ва маргарин аралашмасига қуйинг. Аралашмадан хамир қоринг ва у 4 та зувалага ажратиб олинг. 15 дақиқага совутгичга қўйинг.
3. Рогалик хамири совугач, қалинлиги 0,5 см бўлган айлана қилиб ёйинг. Унинг диаметри тахминан 25-28 см бўлиши лозим.
4. Ҳар бир хамир доираси 8 бўлакда кесинг. Ҳосил бўлган бўлакчаларга бир текис қилиб мураббо суртинг ёки унинг энг кенг қисмига ёнғоқли ёки бошқа қаттиқ начинкани солинг.
5. Энди хамирнинг кенг томонидан ингичка томонига қарата рогалик ўранг, у бироз тақа шаклида қилиб букилади.
6. Пергамент қоғози ёзилган пишириш қолипига рогаликларни теринг. Олдиндан 190-210 °C даражада қиздирилган печда тахминан 30 дақиқа давомида пиширинг.
7. Тайёр бўлган рогаликларни совутинг, сўнг устидан шакар упаси сепинг. Пишириқ тайёр, ёқимли иштаҳа!
ТАВСИЯЛАР
- Рогаликнинг асоси қуриб қолмаслиги учун унинг икки четини қатлаб қўйинг, у очиқ қолмаслиги крак. Шунингдек у ёпилмаса, суюқроқ мураббо оқиб чиқиб кетиши ҳам мумкин.
- Хамир юмшоқ, шу билан бирга қўлга ёпишмайдиган консистентсияда бўлмоғи лозим.
- Имкон бўлганда, маргарин ўрнига сариёғ ишлатиш ҳам мумкин, бу пишириқнинг таъмини янада мазали қилади.
- Агар асос ўрнида қўлламоқчи бўлган мураббо жуда суюқ бўлса, унга бироз ун қўшиб, аралаштириб юборинг.
Пазандалик, Ширинликлар
Рогалик тайёрлаш-рецепти, тавсиялар, усуллари, хамири ва асос турлари