Раъно севги хакида шеър
Хар битта сўзингда минг битта маъно,
Жуда ақллисан, жуда хам доно,
Дунёни айланиб изладим, аммо,
Сендан яхшисини топмадим, Раъно.
Изладим, изладим, югурдим, елдим,
Ўхшашинг йўқ экан, мен буни билдим,
Сенга шу гапимни айтгани келдим,
Сендан яхшисини топмадим, Раъно.
Қизлар кўп, йигит хам кўпдир, изинда,
Хар йигит хар қизнинг юрар изминда,
Сен танхо экансан, ернинг юзинда,
Сендан яхшисини топмадим, Раъно.
Яхши қиз камайиб кетибди, бунча,
Жуда кеч англадим, мен буни анча,
Кўп ҳато ўйлабман, мен шу кунгача,
Сендан яхшисини топмадим, Раъно.
Ҳушнуд кеч бўлса-да, айбини билди,
Энди кечир дея, ёнинга келди,
Бугундан қадринга етаман, бўлди,
Сендан яхшисини топмадим, Раъно.
Севги хакида шерлар, Шерлар
Раъно севги хакида шеър