Расулуллоҳ ва аҳли байт

Расулуллоҳ ва аҳли байт

Расулуллоҳ ва аҳли байт

Расулуллоҳ ва аҳли байт

Расулуллоҳ ва аҳли байт

Тоғалари:
Абдуяғус ибн Ваҳб ибн Абдуманоф ибн Зуҳра (Ислом даврига етиб келмаган).

Тоға уруғлари:
1) Мадинадаги Хазраж қабиласининг Бану Адий ибн Нажжор уруғи (боболари Абдулмутталибнинг онаси Салмо тарафидан);
2) Бану Зуҳра уруғи (оналари Омина тарафидан);
3) Бану Саъд қабиласи (эмизган оналари Ҳалимаи Саъдийя розияллоҳу анҳо тарафидан).

Доялари: Шифо бинти Авф розияллоҳу анҳо (жаннат башорати берилган машҳур саҳоба Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳунинг онаси).
Энагалари:
1) Шаймо бинти Ҳорис розияллоҳу анҳумо (Ҳалима розияллоҳу анҳонинг қизи. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўрт йил Бану Саъд қабиласида яшаганларида энагалик қилган);
2) Умму Айман Барака бинти Саълаба розияллоҳу анҳо (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олти ёшларида оналари Омина вафот этганидан кейин то балоғат ёшига етгунларига қадар энагалик қилган).

Эмизган оналари:
1) Омина (туққан оналари) – етти кун;
2) Сувайба Асламийя (Абу Лаҳабнинг озод қилган чўриси) – бир неча кун;
3) Ҳамза розияллоҳу анҳуни эмизган Бану Саъдлик аёл – бир марта;
4) Ҳалима бинти Абу Зуайб Саъдийя розияллоҳу анҳо – икки йил.

Эмикдошлари:
Сувайба Асламийя орқали: Масруҳ ибн Сувайба, Абу Салама ибн Абдуласад Махзумий розияллоҳу анҳу ва Абдуллоҳ ибн Жаҳш розияллоҳу анҳу;
Ҳалимаи Саъдийя розияллоҳу анҳо орқали: фарзандлари Шаймо бинти Ҳорис розияллоҳу анҳумо, Абдуллоҳ ибн Ҳорис розияллоҳу анҳумо ва Унайса бинти Ҳорис ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиваччалари Абу Суфён ибн Ҳорис ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу;
Сувайба ва Бану Саъдлик аёл орқали: амакилари Ҳамза ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу;
Усмон ибн Мазъун розияллоҳу анҳу ҳам эмикдош бўлган.

Умматларининг сифати: ҳаммодун (Аллоҳ таолога кўп ҳамду сано айтувчилар).

У зотга салавот айтувчилар:

1) Аллоҳ таоло;
2) фаришталар;
3) мўмин-мусулмонлар.

Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, Аллоҳ ва фаришталари Пайғамбар (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам)га салавот айтурлар. Эй иймон келтирганлар, (сизлар ҳам) у зотга салавот ва салом айтинглар» (Аҳзоб сураси, 56-оят).

Намозлари: беш маҳал (беш маҳал намознинг Исро кечаси Меърожда фарз қилинганига барча уламолар иттифоқ бўлишган).

«Расулуллоҳ ва аҳли байт» китобидан

Ислом
Расулуллоҳ ва аҳли байт