Поклик ҳақида ислом дини нима дейди?
Savol:
Ассалому алайкум! Қон нажосатми? Рўмолчамга қўлимни қони теккан эди. Ювсам ҳам доғи қоляпти. У пок бўладими? Ишлатсам бўладими?
Javob:
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Javob:
– Ва алайкум ассалом! Қон нажосат. Уни яхшилаб ювгач қолган изининг зарари йўқ. Рўмолчангиз пок ҳисобланади. “Кифоя” китобида бундай дейилган:
Гарчи кетиши қийин бўлган асари қолса-да.
Яъни нажосатни кетказиб, уни ювгандан кейин бирор изи қолса ҳам зарари йўқ. Аммо совун ёки унга ўхшаш воситалар ёрдамида асарини ҳам кетказиб юборилса, яна ҳам яхши бўлади. Валлоҳу аълам!
Savollarga javoblar
Поклик