Пирог тайёрлаш — рецепти, сирлари, оддий ва мазали пироглар пишириш усуллари, қадамлар
Пирог – бу одатда начинкаси бўлган ҳамирли пишириқдир. Унинг очиқ ва ёпиқ тури мавжуд: очиқ турдагисида начинка ҳамир устида турса, ёпиқ турдагисида начинка ҳамир ичида бўлади. Мазали пироглар тайёрлашнинг кўплаб ретсептлари мавжуд: олмали, лимонли, мурабболи, гўштли, қатиқли пирог ва кўплаб бошқа турдагилар. Агар сизни оддий пирог пишириш усуллари қизиқтираётган бўлса, қуйида ушбу пишириқнинг энг содда ва мазали рецепти келтирилади.
КЕРАКЛИ МАСАЛЛИҚЛАР
Пирог рецепти қуйидагилардан иборат:
5 ош қошиқ маргарин ёки сариёғ
1 стакан шакар
4 та туҳум
1 чой қошиқ ванилин
ярим стакан қатиқ ёки сут
1,5-2 стакан ун
1 чой қошиқ сиркада сўндирилган истеъмол содаси
OДДИЙ ПИРOГ ТАЙЁРЛАШ УСУЛИ
Туҳум ва шакар санчқи ёрдамида йэнгил кўпиртирилади.
Аралашмага ёғ, ванилин ва қатиқ ёки сут қўшилади, йэнгил аралаштирилади
Сўнг сиркада сўндирилган истеъмол содаси ва ун қўшилиб, суюқ ҳамир тайёрланади.
Ҳамир аралаштирилади, унинг қуюқлиги қаймоқдек бўлиши керак.
Таъбга кўра ҳамирга майдаланган ёнғоқ, бодом ёки лимон седраси қўшиш мумкин.
Ҳамирни шаклга солиб, 180-200 ºC хароратда 40 дақиқача печда пишириш керак.
Тайёр бўлган пирог совутилиб, устидан қанд упаси сепилиб, дастурҳонга тортилади.
Агар мевали пирог тайёрлаш истаги бўлса, шаклга ҳамирнинг ярмини солиб, устидан мева бўлакларини териб (масалан олмали пирог пишириш учун), устидан ҳамирнинг қолган қисмини қуйиб, печга солиш керак.
Зебра пирог пишириш учун тайёр бўлган ҳамир тэнг икки қисмга бўлинади, бирига какао солиб, аралаштирилади. Даставвал шаклга какосиз ҳамир солиниб, устидан ингичка қилиб каколи ҳамир қуйиб чиқилади. Бунда ҳамир оқими билан турли нақшлар чизиш мумкин.
ПИРOГ ПИШИРИШ СИРЛАРИ
Пироглар тайёрлашда улар мазали чиқиши учун ўз сирлари мавжуд:
Энг биринчи шарт – ҳамир хаводор, яҳши кўтарилган бўлиши. Шунинг учун унни яҳшилаб элашни унутманг.
Ҳамирга истеъмол содаси ва ванилинни ортиқча солиб юборгандан кўра, камроқ солиш яҳшироқдир.
Пирог янгилигини узоқроқ сақлаб туриши учун унга ўсимлик мойи қўшилади.
Пирог совумагунича уни кесмаслик афзал. Аммо бу зарур бўлса, пичоқни қайқон сувда иситиб, тезда артиб, сўнг кесган маъқул.
Агар пирог противендан олиниши қийин бўлса, бунда ипдан фойдаланиш керак.
Агар пирог учун начинка ўта суюқ бўлса, унга 2-3 қошиқ эзилган қаттиқ нон ёки краҳмал қўшиш кифоя.
Пазандалик, Ширинликлар
қадамлар, оддий ва мазали пироглар пишириш усуллари, Пирог тайёрлаш — рецепти, сирлари