Патлар ҳақида қизиқарли 8 та маълумот
Кўп жиҳатдан қушлар ўз гўзаллиги учун патлардан қарздор. Уларнинг шарофати билан одамлар қушларни турларга ажрата олишади, лекин шу билан бирга уларнинг хусусиятлари ҳақида жуда кам билишади. Биз табиатнинг яна бир мўжизаси бўлган ва кўпинча одамлар ҳаётнинг энг кутилмаган соҳаларида ишлатадиган патлар ҳақида қизиқарли маълумотларни сизлар учун тақдим этамиз.
1. Патлар намланмайдиган махсус модда билан қопланган. Айнан шу ҳусусият қушларни ёмғирдан ҳимоя қилади. Патнинг устига тушган томчилар унга сингмасдан пастга тушади. Худди шу сабабга кўра, сув қушлари ҳеч қачон чўкмайди — уларнинг думларида ёғ чиқарадиган без бор. Қушлар уни тумшуғи билан бутун вужудга ёйиб, патларни намланишидан ўзларини ҳимоя қилишади.
2. Патлар қушларни нафақат сувдан, балки иссиқлик, совуқ ва ҳатто ултрабинафша нурларидан ҳам ҳимоя қилади. Айтишимиз мумкинки, бу ҳар хил фасллар учун универсал ҳимоя.
3. Пахмоқ патлар ҳаттоки изғиринда ҳам қушлар танасини совуқ ҳароратдан ҳимоя қила олади. Гап шундаки пахмот патда идеал изолятор бўлиб, унга ҳатто синтетик материаллар ҳам рақиб бўла олмайди.
4. Товусларнинг ёрқин патини оптик иллюзия деб аташ мумкин, чунки уларнинг патлари чиндан ҳам жигарранг. Ҳақиқат шундаки, ёруғлик тўлқинларининг патга тушиши унинг ранги ўзгаришига сабаб бўлади. Бу уни ранг-баранг қилади. Шунга ўхшаш ҳолатни совун пуфакчаларида ҳам кузатишингиз мумкин.
5. Учиш патларини тузилиши туфайли миниатюра қаноти деб аташ мумкин. Қанотнинг олд томони орқа томонига нисбатан кўпроқ елпинади. Уларнинг магистралида кичик бир труба бор, бунинг натижасида улар бузилмасдан кучли эгилишга қодир.
6. Бойқушларнинг патлари шундай тузилганки, уларнинг парвозлари шовқинсиз ўтади. Бу эса қушларга қоронғида ўлжасини ҳеч бир қийинчиликсиз овлашга имкон беради.
7. Парвоз қилиш натижасида патлар қарийди ва тўкила бошлайди. Тўкилган патларнинг ўрнини эса янги патлар ўсиб чиқиш орқали тўлдиради. Шу боис ҳам қушларнинг қанотлари ҳеч қачон учиш қобилиятини йўқотмайди.
8. Пат фақатгина қуш ва паррандаларда мавжуд. Дунёдаги қолган жонзодлар бундай “можиза”дан бебаҳрадирлар.
Кизикарли маълумотлар
Патлар ҳақида қизиқарли 8 та маълумот