Патир рецепти

Патир рецепти

Патир рецепти

Патир рецепти

Патир (фатир) – Осиё мамлакатлари халқининг анъанавий ҳисобланадиган пишириғи, у чойга ҳам, овқатга ҳам ажойиб қўшимча бўлади. Ушбу рецептдаги патирни пиёз билан ҳам, пиёзсиз ҳам тайёрлаш мумкин.

Керакли масаллиқлар:
Ун – 500 г (3 стакан)
Ўсимлик мойи ёки эритилган ҳайвон ёғи – 200 гр
Пиёз – 1
Сув – 1 стакан
Кунжут – 1 ош қошиқ
Туз
Тайёрланиши:
1. Ун, сув ва туздан қаттиқ хамир қоринг. Сў нг, уни 4 қисмга бўлинг. Устидан бироз ун сепиб, устма-уст қилиган ҳолда сочиқ билан ёпиб қўйинг. Шу тарзда 5-10 дақиқа дам ейишга қолдиринг.

2. Пиёзни пўстидан тозаланг, жуда ингичка, яримҳалқа қилиб кесинг. Унга бироз туз сепиб, яхшилаб аралаштиринг.

3. Ҳар бир зувала қалинлиги 1 мм келадиган қилиб ёйиб олинг. Тажрибали бекалар янада ингичкароқ қилиб ёйишлари мумкин.

4. Хамирнинг бутун юзасига ёғ суртинг, пиёзли патир қилиш учун эса қўшимча равишда устидан озроқ пиёз ҳам сепинг.

5. Хамирни рулет қилиб ўранг. Узун ўрамани кафт билан бироз япалоқ қилинг. Қаватли томонини юқорига қилиб қўйган ҳолда 5-10 дақиқа дам беринг.
d0bfd0b0d182d0b8d180 d180d0b5d186d0b5d0bfd182d0b8 660e3ab5ad0096. Ҳар бир зувалани қўлда, қалинлиги 1-1,5 см дан ошмайдиган қилиб, айлана шаклида ёйиб олинг. Ёйишда хамирнинг яхлитлигини бузиб юбормаслик учун эҳтиёткор билан ёйинг.
d0bfd0b0d182d0b8d180 d180d0b5d186d0b5d0bfd182d0b8 660e3ab5c4c377. Нонпар ёки санчқи билан хамирга нақш чизинг, юзасига енгил тузланган сув сепинг, кунжут билан безатинг, пишириш қолипига қўйинг ва 5-7 дақиқа шу ҳолда дам беринг.
d0bfd0b0d182d0b8d180 d180d0b5d186d0b5d0bfd182d0b8 660e3ab5dd9bd8. Олдиндан 250 даражагача қиздирилган газ печида (аввал пастки, сўнг юқори қаватида) тилларанг тусга киргунча пиширинг, бу ўртача 15-20 дақиқани талаб этади.

9. Тайёр бўлгач, пишириш қолипидан олинг, юзасига бироз сув сепиб, дастурхон билан ўранг, совутишга қолдиринг. Патир тайёр!
d0bfd0b0d182d0b8d180 d180d0b5d186d0b5d0bfd182d0b8 660e3ab600dbcЁқимли иштаха!

Пазандалик, Таомлар
Патир рецепти