Оқилами ёки маккор?! Аёллар ҳақида ажойиб статуслар
Ўзини гўзал ҳисоблаган аёл бошқаларни ҳам шунга ишонтира олади.
Аёл киши эркак кишини табассуми билан илиннтириб олади, йиғиси билан эса ушлаб қолади.
Агар аёл кишининг омади чопиб, ўзига оро бериб, ҳаётдан мамнун бўлиб яшаётган бўлса, демак у кимдандур қасос олмоқда.
Севган аёлнинг қалби доимо умидга тўла бўлади. Қайта-қайта пичоқ урилса ҳам сўнмайди, токи охирги томчи қон қолмагунча.
Аёл – сизнинг соянгиздир. Унинг ортидан юрган сарингиз у узоқлашади, сиз ундан узоқлашсангиз, у сизнинг ортингиздан юради.
Нимага ҳамма биз аёлларни пулни яхши кўради деб ўйлайди? Йўқ, биз пулни яхши кўрмаймиз, шунинг учун ҳам ундан тезроқ халос бўламиз.
Аёллар ҳамма уларни тушунишларини хоҳлайдилар, лекин ҳеч бири фош қилишларини истамайди.
Гўзал аёл кўзни қувонтиради, меҳрибон аёл эса қалбга илиқлик беради. Биринчиси ажойиб, иккинчиси эса бебаҳодир.
Маккора аёл оила бошқарувини ўз қўлига олади, бироқ эрини оила бошлиғи эканлигига ишонтира олади.
Аёл танасида иккита юрак уруши мумкин бўлган хилқатдир.
Эркак кишининг қалбини забт этишни кўпчилик аёл билади, бироқ уни бошқариш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди.
Ақлли аёл ҳеч қачон эрига бақирмайди. Буйруқларни ҳам хотиржам, аниқ ва равшан қилиб тушунтиради.
Аёлларга маслаҳат: ҳеч қачон мафтункорлигингизга шубҳа қилманг. Тарози алдамчи, одамлар ҳасадгўй, кўзгу эса азалдан қийшиқ.
Аёллар муаммо туғдирувчи эмас, муаммоларни ҳал этувчи эркакларни афзал кўрадилар.
Аёллар кўз ёшларини кўзойнак ортига яширадилар,ёмон кайфиятларини табассум ортига, яраланган кўнгилни чиройли кўриниш ортига беркитадилар.
Эркак кишининг ҳиссиётларининг ҳақиқийлигини билиш учун ундан сиз учун нималар қила олишини эмас, сиз учун нималардан воз кеча олишини суриштиринг.
Болалик чоғларида қизалоқлар қўғирчоққа, болалар эса машинага қизиқадилар. Катта бўлганда эса буларнинг акси бўлар экан.
Жанжалкаш аёл иложсиз нарсанинг ўзи йўқлигини яхши билади.
Аёл кучли хилқат. Кучли эканлигидан ҳам ўзини ожиз қилиб кўрсатишдан чўчимайди.
Кизикарли маълумотлар
Оқилами ёки маккор?! Аёллар ҳақида ажойиб статуслар