Ошхонада қўл келиши мумкин бўлган кичик айёрликлар
Уйга ташриф буюрган меҳмон сизни қай даражада озодалигингини ошхонангизга қараб бемалол билиб олиши ва сизга баҳо бериши мумкин. Бу борада бекалар учун бериладиган бир нечта фойдали маслаҳатлар зарар қилмайди. Марҳамат улар билан танишинг!
1. Қовоқ, кабачки ва бошқа шу каби маҳсулотларни ичидаги тухумларидан тозалашда махсус музқаймоқ қошиқчасидан фойдаланинг, қошиқча сабзавотлар ичини тозалаш билан бир қаторда уларга ажойиб кўриниш бахш этади.
2. Тайёрлаган таомингиз керагидан ортиқ ёғли бўлиб кетдими, бунда сизга муз бўлакчаси ва қоғоз сочиқ ёрдам беради. Муз парчасини сочиқча ичига солиб, уни овқат устига қўйинг, муз бўлаги ортиқча ёғларни ўзига тортиб олади.
3. Озиқ-овқатлар учун мўлжалланган плёнкани совиткичда сақланг, бу борада дунёнинг бош ошпазлари шундай қилишади, чунки совиткичда турган плёнкадан фойдаланиш осонроқ бўлади.
4. Апелсин ёки мандарин пўстлоғини тозалашни ёқтирмайдиганлар учун осон йўл, ушбу меваларни тозалашдан олдин микротўлқинли печга 20 сонияга қўйинг, шунда уларнинг пўстини тозалаш осон бўлади.
5. Қайнатилган тухумни қийинчиликсиз тозалаш учун уни қайнаётган пайтда сувнинг ичига бироз сода ёки цирка солиб юборинг.
6. Лимондан кўпроқ шарбат тайёрлашни истасангиз, уларни олдин музлатинг, сўнгра 15-20 сонияга микротўлқинли печга қўйинг.
7. Пишлоқни қирғичдан ўтказишда қийинчилик бўлмаслиги учун уни ишлатишдан олдин 30 дақиқага музлаткичга қўйинг.
8. Тўғраётган пиёзингиз кўзларни ёшлатмаслиги учун ҳам 30 дақиқа музлаткичдан фойдаланинг.
9. Макарон пишишини қозон олдида кутиб туриш шарт эмас, шунчаки қайнатаётган макарон идиш устига ёғоч қошиқ қўйинг ва бошқа ишлар билан шуғулланаверинг, ёғоч макарон қайнаётган сувнинг идишидан тошиб кетмаслигини таъминлайди.
10. Тайёрлаган кексларингиз учун мўлжалланган махсус таг қоғозлари ўрнига пергамент қоғозларидан фойдаланинг, бу кексларнинг янада чиройли кўринишга эга бўлишига ҳам ёрдам беради.
11. Пица ёки шу каби пишириқларни микротолқинли печда пишириш учун уларнинг яқинига стаканда сув қуйиб қўйинг, бу пишириқларни қуруқ бўлиб қолишидан сақлайди.
12. Кўкатларни ўз ҳолида сақлаб қўйиш учун уларни муз бўлакчаси шаклида музлатинг, сўнгра улардан хоҳлаган пайтингиз фойдаланишингиз мумкин.
Кизикарли маълумотлар
Ошхонада қўл келиши мумкин бўлган кичик айёрликлар