Отажоним розимисиз кизингиздан узбекча шеър

Отажоним розимисиз кизингиздан узбекча шеър

Отажоним розимисиз кизингиздан
Отажоним розимисиз кизингиздан

Кузингизни олиб кочманг, жоним отам,
Айланайин йиглаётган кузингиздан.
Куз ёшлари куз селидек окаётган,
Саждагохим розимисиз кизингиздан.

Кизим дея минг бор улиб минг тирилиб,

Кайгу алам куним топган юзингиздан.
Остонадан утолмайин йиглаётган,
Киблагохим розимисиз кизингиздан.

Болалигим йиглаяпти куз ёшимдек,
Минг айланиб ургилайин узингиздан.
Паранжида куз ёшларин ичаётган,
Панохгохим розимисиз кизингиздан.

Ор номуси, хаё ибо залворини,
Олаяпти кисмат бугун елкангиздан.
Нон тузингиз оклаш учун кетаётган,
Отажоним розимисиз кизингиздан.

Палохмоннинг тоши каби отилдим- а,
Кизлик билан хайрлашиб уйингиздан.
Эркалигим кумиб кетар кузингизга,
Шохсуворим розимисиз кизингиздан.

Йуклаб туринг келолмасам мехрибоним,
Йирокдаман энди ширин сузингиздан.
Уйингизга мехмон булиб келадиган,
Бузрукворим розимисиз кизингиздан.

Шерлар
Отажоним розимисиз кизингиздан узбекча шеър