Отадан қолган мерос ҳақида ислом дини нима дейди?

Отадан қолган мерос ҳақида ислом дини нима дейди?

Savol:

Ассалому алайкум! Отамиз боқий дунёда риҳлат қилдилар, Аллоҳ рози бўлсин. Биз 3 та ака-ука ва 2 та опамиз бор. Опаларимиз ўз улушларидан рози бўлдилар. Ака-укалардан Аллоҳ мени ризқимни кенгроқ қилиб берган, мен ҳам ўз улушимдан рози бўлдим. Дадамизга 2та машина ва 1та уй мен олиб берган эдим. Лекин у дадамизнинг номларида бўлмаганди. Уй оиламнинг номида ва машиналар фарзандларимнинг номида эди. Ҳозир қонуний томондан у нарсалар менинг номимга ўтиб қоляпти. Акам ва укамга дадамнинг мулклари, ўзингиз бўлиб олинглар десам улар меросхўрдек бўлиб олишлари тўғрими. Шариат жиҳатидан бу масалага қандай қаралади.

Javob:

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Javob:


– Ва алайкум ассалом! Мерос масалалари жонли мажлисда аҳли илм ҳузурида кўрилгани афзал. Ўзингизга яқин ердаги мерос илмини пухта биладиган аҳли илмга мурожаат қилинг. Валлоҳу аълам!

Savollarga javoblar
Отадан қолган мерос